Римнинг «Рома» клуби собиқ футболчиси Роберто Пруццо жамоа ҳужумчиси Тэмми Абрахам ҳақида фикр билдирди. «Бўрилар»нинг афсонавий футболчиси англиялик ҳужумчи яхши ўйин намойиш этаётганини айтди.
«Баъзан у жуда эгоистга айланиб қолади, баъзан эса биргина хато ундаги ишончни йўқ қилади. У хотиржам бўлиши керак. Абрахамда менга ёқадиган сифат бор. У жисмоний жиҳатдан кучсиз ва жуда кўп йиқилади, лекин, шу билан бир қаторда ўрнидан тура олади. Бу унинг ҳақиқий курашчи эканлигини англатади», – Пруццонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.
Жорий мавсум Абрахам А Серияда 22 та учрашув ўтказиб, 10 та гол киритди ва учта голга ассистентлик қилди.