Хабарингизи бор 3 апрел куни Қаршининг “Насаф” жамоаси ОЧЛ “А” гуруҳ босқичи 3-турида Қатарнинг “Ар-Райян” жамоасига қарши сафарда ўйин ўтказади.
“Ар-Райян” жамоасининг Қатар юлдузлар лигасида турнир карвонбошиси “Лахвия” жамоасидан ўтолмаслигига кўзи етгач, бор эътиборини ОЧЛ баҳсларига қаратишни режалаштирмоқда. Уларнинг диққат эътибори гуруҳдаги тўртинчи ўриндан юқорилаш учун, келаси ҳафта бўладиган, “А” гуруҳида учинчи ўринда бораётган Ўзбекистоннинг “Насаф” жамоасига қарши ўйинга қаратилган.
Диего Агирре мураббийлигидаги “Ар-Райян” барча тайёргарликларни ва умидларини ушбу ўйинда фақат ғалаб қилишга қаратганлар. Эслатиб ўтамиз “Ар-Райян” дастлабки икки ўйинда ҳам мағлубиятга учраган. Аввал Эроннинг “Истиқлол” жамоасига 0-1 ҳисобида сўнг эса БААнинг “Ал-Жазира» жамоасига эса 3-2 ҳисобида.
БААнинг “Ал-Жазира” жамоаси гуруҳда 6 очко тўплаб, гуруҳ пешқадамига айланишган, “Ар-Райян” эса гуруҳда 4-ўринни банд этиб туришибди, уларнинг ҳисобида биронта очко йўқ. ”Насаф” ҳисобида эса 1 очко бўлиб,гуруҳда 3-ўринни эгаллаб туришибди. “Ар-Райян” ўзининг моҳир ҳимоячиси Ҳамид Исмоилни сафга қайтганини маълум қилмоқда ва омадсиз бошланган ОЧЛ да вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилишади.
Бош мураббий Агирре чоршанба кунги машқлардан сўнг ОАВ ходимларига берган интервьюсида қўйидаги фикрларни билдириб ўтди:
“Бизда айрим муаммолар бор эди,биз бу муаммоларни деярли ҳал қилдик яъни ўзимизга бўлган ишончи тиклай олдик. Ўйлайманки, биз вазиятни ўнглай оламиз.
Биз 2 турда жуда оғир ўйин ўтказдик энди навбатдаги “Насаф” билан бўладиган ўйинни муносиб ўтказамиз деган умиддаман. Олдинда ҳали тўртта ўйин бор, гуруҳдан чиқишга ҳали умидимизни ўзганимиз йўқ. Бунинг учун биз навбатдаги ўйинни ажойиб тарзда ўтказишимиз зарур”.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг “Насаф” жамоаси билан ўйин 3 апрел куни “Ар-Райян" клуби ўй стадиони "Аҳмад Бин Али Стадиум"да бўлиб ўтади.