Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Турсунов ва Галиулин клублари мағлубиятга учради

Баҳо:
+ | -

Россия 1-дивизиони иккинчи босқич «А» гуруҳи 5-тур (чемпионатнинг 43-тури) учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар тўп сурувчи клублар имкониятни бой беришди.

Премьер-лига йўлланмасига асосий даъвогарлардан бири бўлган Владикавказнинг «Алания» жамоаси тур доирасида ўз майдонида рақобатчиларидан бири – «Мордовия»ни қабул қилиб, 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Меҳмон жамоаси сафида мусобақа тўпурари Руслан Мухаметшин учта гол уришга муваффақ бўлган. Мезбонлар таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси яримҳимоячиси Санжар Турсунов биринчи бўлимда тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Марат Бикмаев ўйин қайдномасига киритилмаган.

Премьер-лига йўлланмаси учун курашувчилар гуруҳидан деярли 15 очкога қолиб кетган «Сибирь» ўз майдонида «Урал»ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. ЖЧ-2014 саралаш сўнгги босқич 1-тур учрашувидан дисквалификация қилинган Вагиз Галиулин ушбу ўйинда 72-дақиқа давомида ҳаракат қилган.

43та ўйин натижасига кўра, мусобақа жадвалида «Мордовия» клуби 83 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Кейинги ўринлардаги «Нижний Новгород» ва «Алания» клублари ҳисобида 80 очкодан бор.

Навбатдаги тур учрашувлари 8 апрель куни бўлиб ўтади. «Алания» Брянскда «Динамо» меҳмони бўлса, «Сибирь» Москвада «Торпедо»га қарши майдонга тушади.

Россия 1-дивизиони
«А» гуруҳи, 5-тур
ТОРПЕДО – ШИННИК 1:1 (0:1)
Голлар: Саталкин (70) — Низамутдинов (29).
Четлатиш: Безлихотнов (83, «Торпедо»).

СИБИРЬ – УРАЛ 0:1 (0:0)
Гол: Новиков (83).
СИБИРЬ: Циган, Климов, Валентич, Бухряков, Шпичич, Галиулин (Житнев, 72), Сабитов, Скороходов (Дегтярев, 81), Бкрляча (Чижек, 84), Астафьев, Акимов.

НИЖНИЙ НОВГОРОД – ДИНАМО Бр 3:1 (1:0)
Голлар: Салугин (20), Дворнекович (67), Квасов (90) — Заболотний (53).
Четлатиш: Заболотний (64, «Динамо»).

АЛАНИЯ – МОРДОВИЯ 2:4 (0:2)
Голлар: Бакаев (66), Булгару (77) — Мухаметшин (27, 43, 90), Кулешов (86).
АЛАНИЯ: Гиголаев, Царикаев, Григорьев, Плиев, Грачев (Дудиев, 39), Булгару, Д.Базаев (Прискин, 46), Турсунов (Гиголаев, 46), Бакаев, Хубулов, Бураев (Гетериев, 79).

Манба: www.stadion.uz.

Турсунов ўтган йили баҳорда фаолроқ эди. Ҳатто Премьер-лига турида энг яхши ўйинчилар қаторида юрганди, голлар уриб...

Киритилди: 13:11, 01.04.2012.
Ўқилди: 7510 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.