"Тоттенхэм" яна бир футболчисига харидор қидирмоқда. Хабарларга кўра, "шпорлар" вакили Жованни Ло Челсо ўзига янги жамоа топмоқчи.
Аргентиналик ярим ҳимоячи айни дамда жамоадошлари билан бирга машғулотларда қатнашмаяпти. У таркибнинг қолган қисмидан узиб қўйилган. Бунга сабаб эса Ло Челсонинг оғир харакетри саналади.
25 ёшли футболчи 2020 йилда "Реал Бетис"дан харид қилинган эди. У ҳозирга қадар 84та ўйинда майдонга тушган бўлиб, 8та гол ҳамда 6та ассистга муаллифлик қилган.