"Манчестер Юнайтед"нинг бир нечта АПЛ баҳслари қайтадан тақвимлаштирилди. Хабарга кўра, МЮнинг март ойидаги ўйинлари жонли эфирлар билан қамраб олинишини таъминлаш мақсадида янги вақтларга белгиланган.
Хусусан, "Ман Сити"га қарши дерби 6 март куни маҳаллий вақт билан 16:30да старт олади (ТШВ: 21:30). Кейинги ҳафтада бўлиб ўтадиган "Тоттенхэм"га қарши баҳс эса, 12 март куни маҳаллий вақт билан 17:30да бошланадиган бўлди.
Ундан кейин "Ливерпуль"га билан ўйин ҳам мавжуд бўлиб, ушбу баҳс 20 март, 16:30га белгиланди. Шунингдек, МЮнинг декабрь ойида "Брайтон"га қарши қолдирилган ўйини 15 февраль куни маҳаллий вақт билан 20:15да бошланадиган бўлди.