Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистон миллий жамоаси Жанубий Суданни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 январь, пайшанба куни Жанубий Суданга қарши назорат ўйинида иштирок этди.

Учрашув тезкор гол билан бошланди, 6-дақиқада Элдор Шомуродов товони билан зарба бериб, чиройли тарзда ҳисобни очди. 28-дақиқада эса Шомуродов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, дублни расмийлаштирди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда йўл олди.

Иккинчи 45 дақиқаликни ҳам Сречко Катанец шогирдлари тезкор ҳужумлар билан бошлади. 67-дақиқада Жалолиддин Машарипов пенальтидан "паненка" услубида зарба билан гол муаллифига айланди ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Қайд этиш керак, 210 та терма жамоа киритилган ФИФА рейтингида Жанубий Судан 167-ўринда қайд этилган. Ўзбекистон эса 84-поғонадан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоа Дубайдаги йиғин доирасида 23 январь куни БААнинг «Ал-Ваҳда» клубини мағлуб этди. Шунингдек, йиғин доирасида 1 февраль куни Янги Зеландияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказилиши режалаштирилган.

Ўртоқлик ўйини
27 январь, пайшанба
Ўзбекистон — Жанубий Судан 3:0
Голлар: 1:0 — 6 Шомуродов, 2:0 — 29 Шомуродов, 3:0 — 67 Машарипов
Ўзбекистон: 16.Валижон Раҳимов, 9.Дилшод Саидов (3.Ҳожиакбар Алижонов, 81), 15.Умар Эшмуродов, 2.Ислом Қобилов, 18.Шерзод Насруллаев, 20.Акмал Мозговой (17.Сардор Собирхўжаев, 57), 7.Отабек Шукуров, 22.Жавоҳир Сиддиқов (6.Азиз Ғаниев, 46), 23.Ҳожимат Эркинов (21.Шаҳбоз Умаров, 57), 10.Жалолиддин Машарипов (8.Ойбек Бозоров, 72), 14.Элдор Шомуродов (11.Шерзод Темиров, 72).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:11, 27.01.2022.
Ўқилди: 3215 марта.
Фикрлар: 43 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.