«Боруссия Дортмунд»нинг 20 ёшли футболчиси Эрлинг Холанд ўзининг фаолияти давомида ўзи учратган энг яхши клуб ва ҳимоячи кимлигини айтди.
«Менга қарши ўйнаган энг кучли ҳимоячи ким? Виржил ван Дейк. У ҳақиқатан ҳам яхши футболчи. Виржил баланд бўйли, кучли ва тезкор ҳимоячи. Мен у билан камида битта дуэлда ғалаба қозонаман деб ўйламайман. Серхио Рамос эса жуда ақлли ва яхши футболчи.
Энг кучли жамоа? Мен ҳеч қачон «Бавария» устидан ғалаба қозонмаганман, шунинг учун айтишим керак - бу Бавария», - дейди Холанд.