Ўтган йилнинг ёзида Криштиану Роналду 12 йиллик паузадан кейин Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига қайтганди. Бироқ, португалиялик футболчининг "юлдузли камбэк"и бу сафар «қизил иблислар» таркибида омадли чиқмади. Шу сабабли, мавсум якунига етгач, агар "МЮ" ЕЧЛга йўлланма ололмаса, у ҳолда Роналду жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар кўпайиб кетди.
Айни пайтда Криштиану Роналдунинг «Реал» таркибига қайтиши ҳақида маълумот пайдо бўлди. The Sun нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, португалиялик ҳужумчи ўз агенти Жорже Мендешга «қаймоқранглилар» президенти Флорентино Перес билан боғланишини ва ушбу трансферни амалга ошириш вариантларини муҳокама қилишини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Роналду «Реал» таркибида 2009 йилдан 2018 йилгача тўп сурган.