Бразилиялик Ромарио футболчилик фаолиятини эсга олди. Нидерландияда унга иқлим шароитига мослашиш осон кечмаган. "Барселона" таркибида эса у нидерландиялик энг буюк мураббий билан ишлашга муваффақ бўлган.
“ПСВ"га ўтганимда 22 ёшда эдим ва ҳеч қачон Риодан ташқарида яшамаганман. Қуёшли пляждан сўнг, мен бирдан қоронғи ва совуқ жойда ўзимни кўрдим. Бир марта ҳаво ҳарорати -17 даражага тушиб кетди. Мен уч кун уйдан чиқмай ўтирганман ва қиш уйқусига кетандим.
«Барселона»га ўтганимда 11-рақамни олишни хоҳлардим, бу менинг севимли рақамим эди, лекин фаолиятимдаги энг буюк мураббий Кройфф менга ўнингчи рақамни берди ва унинг жамоасида энг яхшилар ҳар доим 10-рақам остида тўп суришини айтди", - деди Ромарио The Players Tribune.