«Атлетико»нинг собиқ футболчиси Хуанфран «Реал»га қарши бўлиб ўтган 2016 йилги Чемпионлар лигаси финалини эсга олди.
Ўшанда вазият ўйиндан кейинги пенальтилар сериясига келди ва бунда «қаймоқранглилар»нинг омади чопганди. Хуанфран пенальтини голга айлантира олмаган ягона футболчи бўлди.
“Одамлар билмаган нарсалар бор. Мен ўша пенальтини тепмаслигим керак эди, менинг навбатим эмас эди. Навбат Янник Карраскога келганди, лекин у зарба бермади. Ҳеч ким боришни хоҳламади, шунинг учун мен: «Мен бораман», дедим" - , Хуанфраннинг сўзларидан иқтибос келтиомоқда Prime Video Espana нашри.
Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал Хуанфран футболчилик фаолиятини якунлаганди.