Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

«Регистон» - «Хоразм» учрашувига марҳамат!

Баҳо:
+ | -

3 апрель сешанба куни Самарқандда Ўзбекистон миллий чемпионати Биринчи лига баҳсларига старт берилади. Шу куни шаҳримизнинг иккинчи жамоаси «Регистон» ҳам чемпионатдаги дастлабки ўйинини ўтказади.

Хабарингиз бор, ўтган йили ташкил топган «Регистон» клуби 2011 йилги мавсумда мухлисларда яхши таассурот қолдирганди. Жорий йилда ҳам кўҳна шаҳарликларнинг ниятлари улкан. Клуб раҳбарияти мухлисларни қувонтириш мақсадида таркибда бир қатор ўзгаришлар қилиб, тажрибали ва иқтидорли футболчилар эвазига жамоани кучайтиришга эришди. Ҳозирда «шаҳарликлар»ни вилоятимизнинг жонкуяр мураббийлари Ҳамза Жабборов ва Игорь Ремнёв бошқаришмоқда.

«Регистон» ўзининг дастлабки расмий ўйинини куни кеча Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал доирасида «Олмалиқ» клубига қарши ўтказди. Ушбу учрашувда жамоа футболчилари анча мазмунли ўйин кўрсатиб, фақатгина пенальтидан киритилган гол эвазига мағлубиятга учрашди. Энди жамоамизни Биринчи лига 1-тур доирасида «Хоразм» клуби билан жиддий ўйин кутиб турибди. Ўйин 15:00да «Олимпия» стадионида бошланади ва учрашувдан олдин очилиш маросими ўтказилади.

Барча самарқандлик футбол ишқибозларини «Регистон» жамоамизни қўллаб-қувватлашга чақириб қоламиз!

Манба: www.sam-dinamo.vo.uz
Киритилди: 08:09, 03.04.2012.
Ўқилди: 7777 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.