Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 0-2 Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Суперлига ҳакамлари учун махсус ўқув йиғини ташкил қилинди

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, Суперлига баҳсларида ишлайдиган ва унга номзод бўлган ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтди. Тошкент шаҳрида ўтказилган йиғинда ҳакам ва ёрдамчи ҳакамлардан норматив тестлар олиниб, ўйин қоидалари бўйича семинарлар олиб борилди. Шунингдек, машғулотлар давомида ВАР-симуляторида машғулот ташкиллаштирилди ва ҳакамлар махсус ўртоқлик учрашувларида синовдан ўтказилди.

Кеча ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ўқув-семинарга ташриф буюрди.

“Профессионал футбол ривожланиши учун сифатли ҳакамлик зарур, бунинг учун ҳакамларимиз доимий равишда ўз устида ишлаб, чемпионат ўйинларини юқори савияда бошқариб, ҳалол ва албатта адолатли қарорлар чиқариши лозим. Энг асосий мақсадимиз — мухлисларнинг ҳакамликдан рози бўлишига эришиш. Фақат шу орқали ҳакамлик имиджини кўтаришимиз, ҳакамликка бўлган ишончни оширишимиз мумкин. Бу йўлда албатта бор имкониятимизни ишга соламиз. ВАР тизими қанчалик қиммат бўлишига қарамасдан, адолатни таъминлаш учун ҳар қандай харажатдан қочмаган ҳолда ушбу технологияни миллий чемпионатимизга татбиқ этаётганимиз ҳам футболда шаффофлик ва ҳалолликни қарор топтириш йўлидаги қадамдир”, деди Равшан Эрматов.

Шунингдек, учрашув давомида жорий йилги ФИФА ҳакамларининг рўйхати тилга олинди. Рейтингга кўра, ўзбекистонлик 9 нафар бош ҳакам ва 11 нафар ёрдамчи ҳакамлар бу йил халқаро даражадаги учрашувларни бошқариш учун даъвогар ҳисобланади. Равшан Эрматов уларнинг зиммасида катта масъулият борлигини айтди. Бундан ташқари, мамлакатимизда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати баҳсларини бошқариш учун бир нечта ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам номзод эканлиги, улар ҳам чемпионатга қадар тинимсиз ўз устларида ишлаб боришлари кераклиги қайд этилди.

Аёл ҳакамларимизнинг ҳам халқаро миқёсда ўз ўрнига эга бўлиб бораётганлиги, Эдита Мирабидова ва Анна Сидорова каби ҳакамларимизга катта ишонч билдирилаётганлиги эътироф этилди. Аёллар чемпионатида ҳам учрашувларни аёл арбитрлар бошқариб боришини йўлга қўйиш, уларнинг малакасини доимий равишда ошириб бориш замон талаби эканлиги таъкидланди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 05:12, 31.01.2022.
Ўқилди: 1062 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.