Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

“Барселона”га “камбэк” қилган Траоре ёхуд Адаманинг қайтиши қанчалик тўғри?

Баҳо:
+ | -

Январь ойидаги трансфер ойнаси охирида “Барселона” “Вулверхэмптон” ва Испания терма жамоаси вингери Адама Траоренинг трансферини амалга оширди. Шартномада каталонияликлар футболчининг тўлиқ сотиб олиш опцияси билан мавсум охиригача ижара асосида тузилган бўлиб, норасмий маълумотларга кўра, испан клуби 30 миллион евро ва турли бонуслар билан 40 миллион евроа трофида тўлайди.

Бир томондан, қишда ўз таркибини яхшилаш ҳар қандай мураббий, айниқса оғир кунларни бошдан кечираётган жамоа учун ҳамиша ижобий ҳолат. Аммо бошқа томондан Траоренинг бу трансфери Хави ва “Барселона” учун тўғри қарор бўлмаса керак. Ва буни тасдиқлаш учун бир вақтнинг ўзида бир нечта омиллар мавжуд...

Аввало, айтиб ўтиш жоизки, дастлаб “Барселона” раҳбарияти тажрибали футболчи сотиб олишни мақсад қилган эди. Йил бошида турли манбалар “кўк-аноррангилар” “Ювентус” ҳужумчиси Алваро Моратани ижарага олишга яқин эканлиги хабар қилинган. Тўғри, бу ҳолатда каталонияликлар нафақат Италия клуби, балки “Атлетико” раҳбарияти билан ҳам музокара олиб боришлари керак эди, чунки Моратанинг шартномасига ҳамон мадридликлар эгалик қилади ва у А серияда ижара асосида ўйнайди.

Траоре “Барса”нинг қишдаги иккинчи хариди ҳисобланади. Жумладан, клуб аввалроқ 55 миллион еврога “Манчестер Сити” футболчиси Ферран Торресни харид қилди. Хави қанот футболчиларини сотиб олишга жиддий урғу берилганини инобатга олсак, клубнинг мавсумнинг қолган қилсмида кўпроқ қанот томондан ҳужум уюштирилишини тахмин қилиш мумкин.

Бу шуни англатадики, Адама ҳам мураббийнинг схемаларига мос келади ва у 26 ёшли тезкор, жисмоний бақувват спортчини қаерда ва қандай ишлатишини билади. Бу, айниқса, Ансу Фатининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ва Усмон Дембеле атрофидаги ўта тушунарсиз вазият фонида тўғри қарор.

Лекин нима учун “Барселона” бир трансфер ойнасида иккита ўнг қанот ҳимоячисини қўлга киритди? Чунки, жамоада улардай юқори сифатли марказий ҳужумлар деярли йўқ. На Люк де Йонг, на Мартин Брейтвэйт, на Мемфис Депай бу ролни бажара олмайди. Аммо, Хави энди амалда қанот яримҳимоячилари орқали ушбу “тешикни” ёпишга ҳаракат қилиб кўради.

Аммо, Траоренинг қайтиши Каталония клубининг трансфер сиёсати муваффақиятсизликка учраганини яна бир бор кўрсатиб турибди. Сабаби, “Барселона” яна ўзи тарбиялаган футболчисини ортга қайтармоқда. Агар, Эрик Гарсия билан боғлиқ вазиятда биз бундай келишув бўйича молиявий жиҳатдан ҳеч нарса йўқотмаган деб айтишимиз мумкин бўлса, Траорени харид қилиш учун клуб яхшигина пул сарфлашига тўғри келади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, 2015 йилнинг августида Адамани 10 миллион эвазига “Астон Вилла”га қўйиб юборишга рози бўлиб, орадан 7 йил ўтиб уни 30 миллион еврога сотиб олинмоқда ва бу каталонияликларнинг трансфер сиёсати анча суст ишлаётганини билдиради.

 

Албатта, “кўк-анорранглилар” лагеридан бошқа клубга ўтиб, юқори даражадаги футболни кўрсата олгандан сўнг, уни ортга қайтаргани учун “Барселона” раҳбарларини қоралаш мутлақо тўғри эмас. Қолаверса, клуб раҳбариятида кўп одамлар ўзгарди ва Траоренинг кетишини ҳеч қандай ҳолатда бошқалар билан боғлаб бўлмайди. Аммо, жамоанинг қийин ҳолатида яхшигина пул сарфлаб, Траорени сотиб олиш қанчалик тўғри?!

Албатта, Траоре мавсумнинг иккинчи қисмида “Барселона” етакичларидан бирига айланиб, бу мақола муаллифини уялтириб қўйиши мумкин, аммо Каталония клуби трансфер сиёсатида тўғри йўл тутиши ва етакчи футболчилар билан шартнома имзолаш имконияти пайдо бўлса, иккиланмаслиги керак.

Бироқ сўнгги йилларда “Барселона” ўз мухлисларини деярли ҳар иккинчи ёки учинчи трансфердан бирини хато деб аташ мумкинлигига кўникиб ҳам қолганмиз. 

Киритилди: 15:40, 31.01.2022.
Ўқилди: 3760 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2320]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2144]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [1970]

Фергюсоннинг тоби қочди [1970]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1559]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1540]

Суперлига. «Нефтчи» Олмалиқда очко йўқотди, ОКМК дарвозабони қаҳрамонлик кўрсатди [1467]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1336]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1335]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1179]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик