Кириш Регистрация
23/05 23:45 Кальяри 2-3 Фиорентина
24/05 19:00 Металлург 1-1 Навбаҳор
24/05 19:30 Олимпик 0-0 Андижон
24/05 23:45 Женоа - Болонья
25/05 00:00 Жирона - Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис

2022 йилги Ўзбекистон Суперкубогига Яйпан мезбонлик қилади

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 27 феврал санасида Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтиши аввалроқ хабар берилганди. Унда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Пахтакор” мамлакат кубоги соҳиби “Насаф”га қарши саф тортади.

Бир йил аввал ҳам мазкур жамоалар иштирокидаги учрашув футбол мавсумини бошлаб берган ва ўйинга Самарқанд мезбонлик қилганди. Бунда майдон ҳар икки клуб учун нейтрал бўлиши масаласи кун тартибига қўйилганини қайд этиш керак.

Қарши ва Тошкент учун нейтрал арена сифатида яна Самарқанд шаҳрини танлаб олиш тўғри бўлмасди. Боиси, мазкур шаҳар 2021 йилги мавсумда икки катта футбол учрашувига мезбонлик қилди. Жиззахдаги стадионда эса майса ҳолатини яхшилаш ишлари давом этмоқда. Водийга назар солинса, айни вақтда Наманган ва Яйпандаги стадионлар талабга жавоб беради. Бироқ икки йил аввал Наманган ҳам катта футбол учрашувини қабул қилган.

Ўтган мавсум Яйпаннинг “Турон” футбол клуби ўз аренасини қайта реконструкция қилди. Шунингдек, клуб қисқа фурсат ичида ўз прожекторларини ОФК талаб қилган минимум кўрсаткичларга келтира олди. Шундан келиб чиқилса, мазкур арена ҳам эндиликда катта учрашувларга мезбонлик қилишга тайёр. Натижада ЎФА ҳамда ЎзПФЛ ўзаро фикр алмашиб, Суперкубок учрашувини Яйпанда ташкил қилишга қарор қилди.

“Турон” футбол клуби ва ЎзПФЛ Суперкубок масаласида келишиб олди. Эндиликда ушрашувни юқори савияда ташкил этиш юзасидан ҳамкорликда иш олиб борилади.

27 феврал кунги беллашув 16:00 да старт олади. Ўзбекистон кубогининг финал учрашувига мезбонлик қилувчи арена номига эса кубок беллашувларига қуръа ташлаш маросимида ойдинлик киритилади.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 15:57, 31.01.2022.
Ўқилди: 2064 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.