"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле қишки трансферлар вақтида ПСЖга ўтмайди, деб хабар беради "Le Parisen".
Манбанинг хабарига кўра, ПСЖ 24 ёшли франциялик футболчини сотиб олишни режалаштирмаяпти.
Қайд этилишича, Париж клуби қишда янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олмайди. Парижликлар таркибни бу мавсум учун етарли даражада кучли деб ҳисобламоқда. Улар фақат ҳимоячи Левен Курзавани сотмоқчи.
Дембеле жорий мавсум “Барселона” сафида 11 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг Каталония клуби билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт портали франциялик футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.