Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

ЎФА ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўртасида Меморандум имзоланди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида ушбу ташкилот раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мутасаддилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар илмий, ўқув-услубий, педагогик иш фаолиятлари, халқаро ҳамкорлик бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ўзаро тажриба алмашиш, хорижий мутахассислар иштирокида маъруза-семинарлар, илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш тўғрисида ўзаро фикр алмашдилар.

Учрашувда мутахассис ва профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашишларини йўлга қўйиш, хорижий ва маҳаллий мутахассисларни машғулотларга жалб этиш, университетнинг иқтидорли талабалари орасидан истеʼдодли футболчиларни саралаб олиш, ҳакам, селекционэр ва мураббийликка иқтидори бор ёшларга таълим бериш ва соҳага жалб этиш борасида келишувга эришилди.

Шунингдек, суҳбат давомида футбол мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, илмий-методик ва инновацион технологияларни жорий этиш орқали футбол соҳасида етук ва чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш бўйича ЎФА қошида Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази ҳам фаолият кўрсатаётганлиги, келишув иккала томон учун ҳам манфаатли бўлиши таъкидланди.

Университетнинг “Футбол” кафедраси профессор-ўқитувчиларини ассоциациянинг халқаро ўқув курсларига мураббийлар таълими бўйича инструктор ёки инструктор ассистенти сифатида жалб қилиш ва тингловчиларнинг билимларини такомиллаштириш мақсадида футболга замонавий, илмий-таҳлилий материаллар жорий этиш, улар устида биргаликда ишлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ЎФА ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида Меморандум имзоланди. Унга кўра, томонлар Ўзбекистонда футболни аҳоли орасида энг оммавий спорт турига айлантириш, университет талабаларидан юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, мамлакат футболини ривожланган мамлакатлар билан рақобат қила оладиган даражага етказиш, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш, футбол клублари фаолиятини ривожлантириш, терма жамоалар учун ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этиш, мамлакатимизда футбол бўйича йирик халқаро мусобақалар, жумладан, ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоалари ўртасида жаҳон ва қитʼа биринчиликларини ўтказишда яқиндан ҳамкорлик қилади.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 18:03, 01.02.2022.
Ўқилди: 1123 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.