Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг “Ринус” инновацион дастури билан танишдилар

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Нидерландия қироллиги футбол иттифоқи ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Унда ЎФА раҳбарияти ҳамда нидерландиялик мутахассислар мураббийлар таълими ва замонавий футбол технологиялари борасида ўзаро фикр алмашдилар.

Учрашувда нидерландиялик мутахассислар томонидан футболчиларни тайёрлаш бўйича “Ринус” инновацион дастури ҳақида маълумот берилди. Ушбу дастур кўплаб мамлакатларда болалар футболини ривожлантиришда кенг фойдаланиб келинади. Хусусан, биргина Нидерландиянинг ўзида 34 мингдан ортиқ мураббий мазкур платформа асосида машғулотларни ташкил этади.

Дастурда машғулот жараёнига оид 7000 дан ортиқ махсус қўлланмалар мавжуд. Болалар-ўсмирлар жамоаларининг ҳар бир мураббийи ушбу спорт технологиялари ёрдамида деярли бутун машғулот жараёнини назорат қилиши ва бошқариши мумкин бўлади.

Шунингдек, “Ринус” платформаси мураббийларни тайёрлашда бир қатор афзалликларга эга эканлиги эътироф этилди. Ўз ўрнида ЎФА раҳбарияти ҳам янги платформага қизиқиш билдирди. Ҳар бир болалар-ўсмирлар мураббийлари мазкур платформани чуқур ўрганишлари кераклиги айтилди. Тизимни футболимизга босқичма-босқич жорий этиш бўйича масъулларга кўрсатма берилди.

Учрашувда, Нидерландия тажрибасидан келиб чиқиб, мамлакат футболининг муваффақияти аввало болалар-ўсмирлар футболига боғлиқлиги, ёш футболчиларни танлаб олиш ва уларни тарбиялаш учун йиллар давомида тизимли иш олиб бориш муҳим эканлигини айтиб ўтилди. Томонлар келажакдаги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга доимо тайёр эканлигини таъкидладилар.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 23:25, 02.02.2022.
Ўқилди: 1028 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12550]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6422]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5124]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4419]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4154]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3405]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2535]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1995]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1872]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1861]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик