Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Хави Дембеледан қандай фойда чиқариш мумкинлигини раҳбариятга айтди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

«Барселона» президенти Хоан Лапорта ва жамоа бош мураббийи Хави ярим ҳимоячи Усмон Дембеле борасида келиша олмаяпти, деб хабар беради Marca.

Манбага кўра, Лапорта Дембеленинг жамоада бошқа ўйнамаслигини истамоқда. Ўз навбатида Хави ҳам Дембеленинг мавсум охиригача клубда қолишини талаб қилмаган. Бироқ у ярим ҳимоячининг юқори маҳоратини инобатга олган ҳолда Дембеленинг жамоага фойдаси тегиши мумкинлигига ишонади.

Хави, шунингдек, Дембеле Пьер-Эмерик Обамеянгнинг жамоага мослашишида муҳим рол ўйнаши мумкин деб ҳисоблайди. Боиси улар бунгача «Боруссия Д» сафида бирга тўп сурган.

Қайд этилишича, яқин кунларда томонлар ўртасида учрашув бўлиб ўтади ва унда Дембеле масаласи муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Дембеле ва шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти. Аввалроқ «Барселона» футболчи билан шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилмоқчи экани хабар қилинганди. Агар Дембеле бунга рози бўлса, у эркин агентга айланади, каталонияликлар эса футболчи янги клуб топгунича унга маошнинг бир қисмини тўлаб беради.

Франциялик футболчи «Барселона» билан шартномани бекор қилишдан бош тортса, клуб буни бир томонлама амалга ошириши мумкин. Бу ҳолатда каталонияликлар Дембелега 30 июнгача (унинг шартномаси шу санада ўз ниҳоясига етади) маошини тўлиқ тўлаши керак бўлади.

24 ёшли футболчи Ла Лига жорий мавсумида 6 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатма муаллифига айланди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:26, 03.02.2022.
Ўқилди: 5525 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [4199]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3191]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3129]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2540]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2441]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2401]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2090]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [2047]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [1837]

Моуриньо: «Улар — қироллар!» [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.