UEFA Европа клубларининг 2020 йилдаги молиявий аҳволини таҳлил қилиб чиққач, жамоаларнинг молиявий ҳисоботини эълон қилди.
Аҳамиятли жиҳати шундаки, бу даврда Европа клублари ичида инқирозли ҳолатларига қарамай, энг кўп даромад олган жамоа бу Каталониянинг «Барселона» клуби бўлган – 730 миллион евро. 2-ўриндан Мадриднинг «Реал» клуби жой олган бўлса, кучли учликни Мюнхеннинг «Бавария»си якунлаб берган.
Яна бир жиҳат, Россиянинг «Зенит» клуби 214 миллион евро даромад билан кучли йигирматаликдан жой олди. Бу рус клублари орасида илк яхши кўрсаткич ҳисобланади.
Топ-20даги клубларнинг молиявий даромадлари «Лейпwиг», «Валенcия» ҳамда «Эвертон»ни ҳисобга олмаганда, 2019 йил билан солиштирганда бироз камайган. Фақат шу уч жамоада даромад миқдори ошган. Кучли ўнталик билан танишинг:
1. Барселона, Испания – 730 млн евро;
2. Реал Мадрид, Испания – 715 млн евро;
3. Бавария, Германия – 634 млн евро;
4. Манчестер Юнайтед, Англия – 580 млн евро;
5. ПСЖ, Франция – 560 млн евро;
6. Ливерпуль, Англия – 559 млн евро;
7. Манчестер Сити, Англия – 553 млн евро;
8. Челси, Англия – 465 млн евро;
9. Тоттенхэм, Англия – 459 млн евро;
10. Ювентус, Италия – 401 млн евро.