Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Карло Анчелотти мағлубият сабабини айтди

Баҳо:
+ | -2

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Испания кубогининг чорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган «Атлетик Бильбао»га қарши ўйин (0:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Қайғудамиз. Чунки барча мусобақаларда ғалаба қозонишни истагандик. Биз Суперкубокни қўлга киритдик. Олдимизда яна 2та мусобақа мавжуд. Бугунги мағлубият кейинги ўйинларимизга таъсир қилади, деб ўйламайман. Аксинча, ушбу мағлубият бизни кучлироқ қилади. Бугунги баҳсда бизга қийин бўлди. Таркибимизда йўқотишлар бор эди. Рақиб Винисиусга кучли босим ўтказгани бор гап. Аммо бунда ҳеч қандай ғайритабиий нарса йўқ.

Йович, Азар ёки Бэйл нима учун майдонга тушмади? Кроос ўйин давомида чарчаб қолгани учун унинг ўрнига Камавингани туширишга мажбур бўлдим. Шундан сўнг менда ўйинни ўзгартириш учун имкониятлар қолди ва мен улардан қўшимча бўлимларда фойдаланмоқчи эдим. Афсуски, биз ўйин сўнгида гол ўтказиб юбордик. Шу боис, бошқа ўйинчиларга имконият бериш учун вақт қолмади.

Аслида биз нима учун Себальос ёки Карвахал ҳақида эмас, ушбу ўйинчилар ҳақида гаплашяпмиз? Адолат юзасидан Себальос ва Вальехо ҳақида ҳам гапиришимиз керак.

"Реал"нниг бугунги муаммоси шундан иборат бўлдики, рақиб майдони атрофида кўп ўралашдик. Рақиб жарима майдонига тўпни кўпроқ етказишимиз керак эди. Тўпни эгаллаганимизда қанотлардан ҳужум ташкил қилишга уриндик. Аммо барчаси ўзимиз истагандек чиқмади», — деди Анчелотти.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:06, 04.02.2022.
Ўқилди: 5909 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.