Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Марселино: «Барселона» ва «Реал»ни мағлуб этганимиз «Атлетик»нинг финалгача етиб боришини англатмайди»

Баҳо:
+ | -

«Атлетик Бильбао» клуби бош мураббийи Марселино Гарсия Тораль Испания кубогининг чорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган «Реал»га қарши ўйин (1:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Жуда ҳам хурсандман. Ўйинчиларнинг меҳнати ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлашидан фахрланаман. «Барса» ва «Реал»ни кетма-кет мусобақадан чиқариб юбориш осон иш эмас. Шу билан бирга, ҳали қиладиган ишларимиз бор. Иккита кучли жамоа устидан ғалаба қозонганимиз бизни финалгача етиб боришимизни англатмайди.

Мўжизавий кеча бўлди. Ҳозирданоқ «Атлетик» учун мақсад қўйишни истамайман. Ҳозирча футболчиларнинг ҳаракатлари эвазига қўлга киритилган ғалаба нашидасини суришни истаймиз, аммо олдинда Ла лига доирасида бўладиган «Эспаньол»га қарши ўйин кутиб турибди. Бу ўйинда ғалаба қозониб, жадвалда юқорига кўтарилишни хоҳлаймиз», — деди Марселино.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:18, 04.02.2022.
Ўқилди: 1662 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик