31 ёшида Мариога ақл кирдими?
Марио Балотелли ҳар доим буюк истеъдод эгаси ҳисобланган, аммо ортиқча нарсалар уни доимо ўйиндан чалғитади. У машғулотларда қатнашишни хоҳламас, шовқинли зиёфатлар уюштирди ва тез-тез танқидлар ёмғири остида қолди. Форвард қилган аҳмоқлик даражасини баҳолаш учун бир нечта фактлар етарли.
“Интер” футболкасини ташлаб, ашаддий рақиб “Милан” сафига бориб қўшилди
Фаолиятининг бошида Балотелли кўпинча майдонда "нерадзурри" мухлисларининг ғазабини қўзғатарди. Учрашувларнинг биридан кейин ҳужумчи шу қадар жаҳли чиқдики, у дадиллик билан футболкасини йиртиб ташлади ва майдонга ташлади. Трибуна остидаги хонада бу "Интер" фахрийси Марко Матераци билан муштлашувга олиб келди. Ва телекўрсатувлардан бирида Балотельли мезбонларнинг провокацияларига тушиб қолди ва “Милан”га ўтиб кетди.
Франческо Тоттини ҳам жаҳлини чиқарди
“Рома”нинг афсонавий ҳужумчиси ҳар доим профессионаллик рамзи ҳисобланган. Аммо хатто у ҳам Балотеллининг “найрангларига” учди. Ўйин давомида Балотелли Тоттига: "Ўйнайсанми ёки боладек ҳаракат қиласанми?", деди. Франческо бундай беадабликка чидай олмади, Мариони сўкиб, бор кучи билан унинг оёғига тепди. Эҳтимол, римликлар сардори учун бу унинг фаолиятидаги энг ёмон дақида бўлгандир.
Ўз уйини ёқиб юборган
“Манчестер Сити”да Балотелли бутунлай ақлдан озган футболчи сифатида намоён бўлди. У ёш футболчиларни сўкарди, Рио Фердинанд билан уришиб ҳам кетган. Биркуни ўз уйидаги зиёфат чоғида Марио ҳаммом ойнасидан фейрверк отишга қарор қилди. Ҳаммаси ёмон якунланди: аввал пардалар, кейин эса ҳужумчининг бутун уйи ёниб кетди. Яхшиямки, ҳеч ким жабрланмади. Бу билан солиштирадиган бўлсак, Мика Ричардс, Винcент Компани ва Жером Боатенг билан машғулотлардаги жанглар арзимас нарса бўлиб кўринади.
Ҳужумчи охирги марта 2016-2018 йилларда ўз мамлакати терма жамоасига жиддий қизиқиш билдирган. У "Ницца" таркибида 76 та ўйинда майдонга тушиб, 43 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Шундан сўнг "Марсель"да ғалати давр бўлди: 15 ўйин, саккизта гол ва клуб бирданига шартномани узайтиришдан бош тортди.
Франциядан кейин Балотеллининг фаолияти “Брешия”да давом этди. Футболчи бу жамоага ҳам катта фойда келтирди (19 учрашувда 5 та гол). Машғулотларга мунтазам равишда қатнашмаслик шартноманинг муддатидан олдин бекор қилинишига олиб келди.
Натижада Балотелли Б сериягача етиб келди. “Монза”даги яхши ўйини (14та ўйинда 6+1) билан Марио ҳозирда ўзи тўп сураётган Туркиянинг “Адана Демирспор” клуби эътиборини тортди. Ҳозирда у ўзини анча тартибга келтирган ва яхши ўйнаяпти, чунки Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини ҳужумчига яна бир имконият беришга қарор қилиб, ЖЧ-2022 ёълланмаси учун қийин баҳсларда уни ёрдамга чақирди. Дастлаб, Шимолий Македония ва кейинчалик эҳтимолий рақиб Португалия билан бўладиган ўйинларда умимг жамога ёрдами тегиши мумкин.
Манчини бу кутилмаган ҳаракатни қуйидагича изоҳлади: “Мен Марионинг термага чақирувини имконсизликдан деб ҳисобламайман. У сўнгги пайтларда ажойиб техника намойиш қиляпти. Асосийси, унинг жисмоний ҳаракатларини баҳолаш. Сўнгги пайтларда биз буни кўрмай қолдик, шунинг учун уни яқиндан кўрганимиз маъқул”, деган мураббий.
Балотелли Италия терма жамоасига қайтди ва Манчини учун "Wild Card" бўлиши мумкин. Европа чемпионлари олдидаги вазифа ниҳоятда қийин – Шимолий Македонияда қоқилиб кетмаслик, кейин эса, Португалия ва Криштиану Роналдуни Жаҳон чемпионатидан маҳрум қилиш.