Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Месси: «Аббьятини таслим этиш осон бўлмади, чунки у жуда ҳам катта»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ЕЧЛ чорак финалида «Милан»га қарши жавоб учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, рақиб жамоа дарвозабони – Кристиан Аббьяти билан қарама-қаршиликка алоҳида эътибор қаратди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар бермоқда.

Учрашув 3:1 ҳисобида «Барселона» ғалабаси билан якунига етди ва каталонияликлар ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. Ўйин давомида Месси икки бор пенальтидан Аббьяти дарвозасини аниқ нишонга олди.

«Бизни оғир ўйин кутиб турганини билардик. Жамоамиз қайси жиҳатлар бўйича рақибдан кучли эканлигини яхши биларди ва биз улардан унумли фойдалана билдик. Ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиққанимиз жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга», деди аргентиналик футболчи.

«Милан» таркибида аъло даражадаги футболчилар йиғилган ва жамоа ҳар мавсум Италия чемпионати ҳамда Чемпионлар Лигаси мусобақаларида ўз савиясини кўрсатиб келади. Миланда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда бизга осон бўлмаган эди, аммо охир-оқибат биз ўзимизга керакли натижани кўрсатиб, яримфинал йўлланмасини қўлга киритдик», деди ҳужумчи.

«Иккинчи пенальтини тепишда, дарвозабон бирор-бир бурчакка сакрашини кутиб, орада танаффус қилдим. Бироқ дарвозабонни мағлуб этиш осон бўлгани йўқ, чунки у жуда ҳам катта эди. У кутиб турганди ва сакраса у исталган бурчаккача отила олишини билиб тургандим. Худди биринчи пенальтида тўпга тегина олгани каби. Энг муҳими, иккала пенальти ҳам голга айланди ва вазифани бажаришда жамоага ёрдам бера олдим», дея қўшимча қилди «Барселона» футболчиси Лионель Месси.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Лионель Месси Чемпионлар Лигасининг бу йилги мавсумида 9та ўйинда 810 дақиқа давомида ҳаракат қилиб, 14та гол уришга муваффақ бўлган ҳамда мусобақа тўпурари бўлиб турибди.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 18:47, 04.04.2012.
Ўқилди: 7341 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.