Кўплаб машҳур ҳужум вакиллари замонавий футболда асосан ўнинчи рақамли либосда ҳаракатланади. Улар нафақат клубда, балки терма жамоасида ҳам бир хил рақамда ўйнаган. Масалан, Марадона ва Мессини олайлик. Улар ҳам худди биз айтган каби ўнинчи рақамни ўзлариники қилиб олишган эди. Аргентинанинг ашаддий рақиби Бразилия термаси таркибида ҳам бундай рамзлар етарли. Қуйида эътиборингизга ўнингчи рақамни машҳур қилган бразилиялик даҳоларни ҳавола этамиз. Аввало эски даврдан, Пеледан бошласак.
Эдсон Арантис ду Насименту
Пеленинг "Сантос" клуби таркибидаги фаолиятига назар солсак, кўплаб мунозаралар келиб чиқади. Чунки бу даврга ҳар хил қаровчилар сони жуда ҳам кўп. Бироқ терма жамоа борасида ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Чунки Пеле ҳалигача ҳеч ким уддалай олмаган ишни эплаган. У Бразилия билан бирга нақ уч маротаба Жаҳон чемпиони бўлишга эришган. Ушбу кўрсаткич, бошқаларда кўпи билан иккитани ташкил этади. Шундай экан, Пеле ўнинчи рақамнинг типик вакилидир.
Ривалдо
Ўзига тегишли авлод орасида туғма қобилияти билан ажралиб турган футболчилардан бири Ривалдодир. У ўта нозик ҳис этиш қобилиятига эга чап оёқ футболчиси эди. Плеймейкер исталган бразилиялик орзу қиладиган дунёдаги энг катта учта совринга эга чиқа олган. Жаҳон чемпиони, Жанубий Америка чемпиони ҳамда ЕЧЛ ғолиби, бизни ҳайратларимизга ҳали-ҳамон сабаб бўлиб келади. Ривалдо ўз даврида "Милан" ва "Барселона", айниқса, Бразилия терма жамоаси учун ўта муҳим фигура саналган. Бинобарин, термада ўнинчи рақам бекорга уни эмасди.
Роналдиньо
"Joga bonito" инсон қиёфали ўзга дунё вакили каби эди. Роналдиньо ҳар доим юзидаги нимтабассуми билан майдонни забт этарди. У ўзига қарши чиққан ҳимоячиларни аҳмоқ қилар, уни кузатаётган мухлисларни эса ўзига ром айлар эди. Уни томоша қилиб, одамлар беихтиёр ўрнидан туриб кетишга мажбур бўлган. Кўзга яқин тўп устаси майдондаги руҳиятни бошқаларга сингдира олган. 2005 йилда Ер сайёрасида унга етадигани бўлмаган. Шу аснода ўнинчи рақам Бразилия терма жамоасида Роналдиньоникига айланади.
Кака
2007 йилги "Олтин тўп" соврини эгасининг асл исми Рикардо Изексон дус Сантос Лейтидир. Бизга Кака номи билан яхши таниш бўлган футболчи майдонга гўёки эди. Унинг тезкорлиги ҳимоячиларни сассиз ва осонлик билан алдаб ўтишга ёрдам берган. Ўта истеъдодли бўлишига қарамай, Кака ҳам жароҳатлар қурбонига айланиб қолади. Унинг "Реал Мадрид"даги фаолияти айнан жароҳат сабаб, ўзидан кутилган натижани бермади. Бироқ Кака "Милан"да дунёдаги энг яхши футболчилардан бири эди. Футбол шайдоси борки, унинг ўйинини кўриш иштиёқида юрган. Бу вақтда Бразилия терма жамоасидаги машҳур рақам ҳам, табиийки, Какага берилади.
Неймар JR
Айни дамда "ПСЖ" футболчиси бўлган суперюлдузнинг "Барселона"дан кетиши, унга омад келтирмади. Чунки Неймар каталонияликлар сафида қудратли чўққига кўтарила олган эди. Одамлар ҳали ҳам унинг "Барса"даги ўша гуллаган онларини кўп эслашади. Унинг финтлари, тезлиги ва мувозанати ақлга сиғмасди. Неймар гол қаршисида ҳеч қачон ўзини йўқотиб қўймаган ва совуққонлик билан ҳаракат қилган. 29 ёшли футболчида айни ҳислат ҳозир ҳам сақланиб қолган. Аммо олдингидек эмас. Ҳали ҳеч бир футболчи ЕЧЛ ҳамда Либертадорлар кубоги финалида Неймар да Силва Сантос Жуниордан кўпроқ гол уришга эришмаган. Неймар ҳақида ҳамма ҳар хил фикрда. Аммо бир нарса аниқ: унинг Бразилия терма жамоасидаги ўрни юқорида санаб ўтилган футболчиларникидан кам бўлмаган. У ўнинчи рақамнинг набватдаги эгасидир.
Факт. Неймар ЕЧЛда энг кўп гол урган барча даврларнинг энг яхши футболчисидир (41 та);
Либертадорлар кубоги ҳамда ЕЧЛ турнирларининг ҳар иккаласида ғалаба голини кирита олган биринчи ва ягона футболчи;
Бразилия термаси таркибида гол уриш борасида айни дамнинг етакчиси (70 та гол, фақат Пеледа ундан кўпроқ, 77 та);
2011 йилги "Пушкаш" соврини эгаси;
Тарихдаги энг қиммат футболчи - 222 миллион евро.
инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси