Премьер-лига клубларининг катта маблағ сарфлаши одатий холат, лекин улар одатда январь ойидаги трансфер ойнасида анча эҳтиёткор бўлишади, чунки улар жамоадаги мавжуд тизимни бузишни хоҳламайдилар.
Бироқ, "Ньюкасл" қуйи лигага тушиб қолишнинг олдини олиш учун курашда ёрдам бериш учун бир нечта тайёр юлдузларни жалб қилишдан тортинмади. Улар январь ойида 90 миллион фунт стерлингдан (102 миллион евро) кўпроқ пул сарфладилар.
Қуйида келтирилган бешта ном трансфер нархи бўйича бешта энг катта ҳаражат бўлиши шарт эмас, лекин улар ўз жамоасига таъсири ва мавсумдаги мақсадлари нуқтаи назаридан энг каттаси бўлиши мумкин.
Бруно Гимарайш
“Лион” – “Ньюкасл” (42 миллион евро)
"Ньюкасл" кўп қиррали ярим ҳимоячига муҳтож ва энди уларда "Лион"дан келган 24 ёшли бразилиялик футболчи бор. Менежер Эдди Хоунинг январь ойидаги ҳаражатлари клубини юқори лигада сақлаб қоладими, бу мунозарали масала, аммо биз уларнинг ўйинини сезиларли даражада яхшиланганини кўришимиз керак.
Гимарайш - универсал ўйинчи ва агар унинг жамоаси янада равон ва ритмик бўлишни истаса, Хоуга айнан шу нарса керак. Бруно Гимарайш жорий мавсумда Европанинг кучли бешлик лигаларидаги барча ярим ҳимоячилардан кўра кўпроқ (226) охирги учинчи узатмани берган.
Родриго Бентанкур
"Ювентус" - "Тоттенхэм" (19 млн евро)
Уругвай ярим ҳимоясининг маркази доимо "Ювентус" футболчисига ишониб топширилади. Конте ҳам ярим ҳимояда ҳамма нарсани қила оладиган босимга чидамли тўп ташувчини хоҳлагани аниқ ва шу сабабларга кўра у Бентанкурни афзал кўрди.
Узун бўйли футболчи бир деганда Гарри Уинкс ва Оливер Скиппнинг ўрнини эгаллаши аниқ. "Тоттенхэм" энди паслар орқали тўпни тезроқ ва аниқроқ ҳаракатга келтира олади. Бентанкур эндигина 24 ёшда, лекин у ўйинни катта футболчилардай ўқийди.
Луис Диас
"Порту" - "Ливерпуль" (37,5 миллион евро)
"Ливерпул"нинг машҳур ҳужум учлиги абадий бирга бўлмайди. Биз аллақачон Роберто Фирмино ўз ўрнини секин-аста Диого Жотага бой бериб қўйганини кўрдик ва янги ўйинчи Луис Диас энди "Энфилд"нинг бир нечта супер юлдузларини четлаб ўтишга интилади.
25 ёшли колумбиялик бу мавсумда Чемпионлар лигасида югуриши, тезлиги ва тўпни ушлаб туриш қобилияти билан шов-шувга сабаб бўлди. У Колумбияда чап қанотда ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ҳаракат қилади ва худди шундай тарзда "Порту"да 4-4-2 схемасида чап қанотда ўйнайди. Юрген Клопп қўлидаги навбатдаги “қурол”га айланиши мумкин.
Диасга Премьер-лиганинг жисмоний ҳолатига мослашиши учун бироз вақт керак бўлиши мумкин, бироқ у мослашганидан сўнг, ҳимоячилар бу йигитни тўхтаб қолиши учун анча тер тўкишлари керак.
Филиппе Коутиньо
"Барселона" - "Астон Вилла" (ижара)
Премьер-лиганинг мухлисларига Коутинони ортиқча таништиришнинг хожати ёқ. "Энфилд"даги беш йил давомида ўз номига эга бўлган, дарвозабонларга ҳеч қандай имконият қолдирмайдиган футболчига ортиқча таъриф ишлатиш шарт эмас.
Унинг "Астон Вилла"даги дебюти бундан ҳам яхшироқ ўтиши мумкин эмас эди, чунки "Барселона", "Бавария", "Интер" ва "Эспаньол"нинг собиқ плеймейкери "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда гол ва голли узатмани амалга оширди.
Деле Алли
“Тоттенхэм” - “Эвертон”
“Эвертон” Деле Аллини "шпорлар"дан текинга олиш орқали потенциал катта тўнтаришни амалга оширди.
"Эвертон"нинг янги бош мураббийи Френк Лемпард Аллини янги жамоага келишида асосий роль ўйнаган бўлиши мумкин. 7 йил ичида "шпорлар" учун Премьер-лигада 181 та ўйинда 51 та гол ва 34 та голли узатмани амалга оширган футболчи. Супер формасини қайта тиклаб олиши зарур.