Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 20:00 Аргентина 2-0 Хорватия
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

Суарес ҳақида буларни билармидингиз?

Баҳо:
+ | -

Луис Суарес футбол оламидаги энг яхши ҳужумчилардан бири. «Ливерпул»дан тортиб «Барселона» ва «Атлетико Мадрид»га қадар, шунингдек, Уругвай терма жамоаси сафида ҳам Суареснинг ҳақиқий аҳамиятини унутиш қийин. У бу борада аллақачон рамзга айланиб улгурган. Унинг ўз оиласини топиш йўли, миллий терма жамоадаги дўсти Эдинсон Кавани билан ўн йиллик муносабатлари ва турли хил голлар рекорди барча мухлисларнинг онгига сингиб кетган.

Суарес футболчи оиласидан етишиб чиққан

«Атлетико Мадрид» ҳужумчиси етти ака-уканинг тўртинчиси бўлиб, унинг кўплаб укалари ҳам Уругвайда ва Лотин Америкаси бўйлаб профессионал футбол ўйнашган: Паоло, Максимилиано ва Диего. «Эл Пистольеро» - инглиз тилида «ўқ отувчи» деган маънони англатади. Дарҳақиқат, у бу борада энг муваффақиятлилардан бири.

Севгиси учун охиригача курашган шахс

Луис рафиқаси София билан ўсмирлик чоғларидан бошлаб яхши муносабатда бўлган. Унинг оиласи қизи ёш пайтда Уругвайдан Барселонага жўнаб кетишган, бироқ бу икки ёшнинг аввал бошланган ишқий муносабатларини тўхтатиб қўймайди. Луис ақл билан қарор қилди ва футболни танлади.

У ўз фаолияти бўлажак турмуш ўртоғининг йўллари билан кесишишига ишонган, бир кун келиб «Барселона»да ўйнашини ҳис қилган ва бор эътиборини карьерасига қаратди. Ва кейинчалик шундай бўлди ҳам. «Хотинимнинг оиласи яшайдиган Испанияда ўйнаш ва у билан бирга бўлиш бир умрлик орзуим эди ва катта амбициямга айланди. Мен буни шунчаки ташлаб кета олмас эдим», - дейди Луис 2014 йил «кўк-анорранглилар» таркибига қўшилганидан кейин берган интевьюсида. Суарес 2020 йилда Мадридга кўчиб ўтди, аммо «Барселона» у ва оиласи учун ўзига хос шаҳар бўлиб қолмоқда.

Эдинсон Кавани билан кўпйиллик алоқалар

Луис ва Эдинсон Кавани бир неча йил давомида Уругвай ҳужум чизиғида кучли фигура бўлиб келмоқда. Бу икки футболчининг ўзаро алоқалари ўн йиллардан бери давом этиб келади.
Иккала ҳужумчи ҳам Сальто шаҳридан, бу ерда тахминан 100 000 киши истиқомат қилади ва улар 1987 йилда атиги 21 кун фарқ билан туғилишган. Футболчилар бир-биридан атиги олтита хонадонлик масофада ўсгани эътиборга молик.

Икки карра «Олтин бутса» совриндори

Ҳамма Луис Суаресни ажойиб тўпурар сифатида жуда яхши билади. У икки марта Европанинг энг яхши тўпурари сифатида «Олтин бутса»ни қўлга киритган. Аввалига 2013/14 йилда «Ливерпул»да, кейин эса 2015/16 йили «Барселона»да. У, шунингдек, Лионель Месси ва Криштиану Роналду гигамонияси пайти, сўнгги ўн йил давомида Ла Лиганинг энг яхши тўпурари учун бериладиган Пичичи мукофотини қўлга киритган ягона футболчи ҳам ҳисобланади.

Ла Лигада қайд этилган 10 та хет-трик

Луис - Ла Лигада 10 та хет-трикни амалга оширган 12 футболчидан бири ҳисобланади. У «Барса»га етти йил олдин келган. 2014/15 йилги мавсумда «Кордоба»га қарши ўйинда у ўзининг биринчи хет-тригини йўллашга муваффақ бўлган эди. Сўнггиси эса «эл-класико»га тўғри келади. 2018 йил октябрь ойида «Барселона»нинг «Реал» устидан 5:1 ҳисобидаги ғалабасида Суареснинг ўрни катта бўлган.

Киритилди: 01:46, 05.02.2022.
Ўқилди: 2635 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.