Кириш Регистрация

“Металлург” биринчи назорат учрашувида Украина жамоасини ютди

Баҳо:
+ | -

Бугун Туркиянинг Белек шаҳрида Бекободнинг “Металлург” жамоаси хориждаги илк назорат учрашувини Украинанинг “Металлист” (Харьков) жамоасига қарши ўтказди ва ғалаба қозонди. Учрашувдаги барча голлар биринчи таймда киритилди.

Даставвал Шоҳназар Норбеков ҳисобни тенглаштирган бўлса, тайм ўрталарида украиналиклар ҳисобни тенглаштиришди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида эса Фарҳод Бекмуродов жамоамизни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.

Ўз навбатида “Металлург” посбони Александр Лобанов биринчи таймда “Металлист” ўйинчисининг 11 метрлик белгидан жарима зарбасини қайтарганлигини ҳам айтиб ўтиш лозим.

“Металлург” кейинги учрашувни 9 февраль санасида “Заря” (Луганск) жамоасига қарши ўтказади.

Назорат учрашуви
5.02.2022 йил

“Металлист” (Украина) - “Металлург” (Ўзбекистон) – 1:2

Гол: Шоҳназар Норбеков (17), Александр Цвиренко (27), Фарҳод Бекмуродов (45)
Амалга оширилмаган пенальти: Артур Мурза (21)

«Металлист»: Даниил Каневцев, Кайдалов, Андрей Ралюченко, Алекс Чидомере, Вернаттус, Вячеслав Танковский, Цвиренко, Касарес, Руслан Фомин, Артур Мурза, Егорь Красников.
Бош мураббий: Олександр Кучер.

“Металлург”(1-тайм): Александр Лобанов, Ихтиёр Тошпўлатов, Ҳакимхон Аламхонов, Фаррух Иброҳимов, Эргаш Исмоилов, Фарход Бекмуродов, Дамир Темиров, Иброҳим Ибрагимов, Саламат Қуттибоев, Шоҳназар Норбеков, Забихилло Ўринбоев.
Бош мураббий: Луисма Эрнандес.

“Металлург”(2-тайм): Акмал Ортиқов, Худойшукур Сатторов, Аббос Отахонов, Одилбек Абдумажидов, Аброрбек Тошқўзиев, Муҳаммад Исаев, Фозил Мусаев, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Жасур Ашуров, Шаҳзоджон Неъматжонов, Зоҳид Абдуллаев.

Киритилди: 18:58, 05.02.2022.
Ўқилди: 1129 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [14554]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3789]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3335]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2885]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2660]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2465]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2114]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [2083]

"Барселона"да Мессидан кейин клубни қутқариб қолган уч киши номи айтилди [1804]

АПЛ. "Ман Сити" "Ливерпуль" майдонида камбэк қилди [1752]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.