Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

Де Йонг ва Хави дилеммаси

Баҳо:
+ | -

"Аякс"нинг собиқ футболчиси икки клуб ўртасидаги алоқаларни ҳисобга олган ҳолда "кўк-анорранглилар" учун мукаммал ўйинчига ўхшарди, аммо у ўз нархини оқлай олмади. Френки де Йонг "Барселона" билан шартнома имзолаганида, клуб келажаги унинг атрофида қуриладиганга ўхшарди. Бироқ, энди шу ёзда футболчи жамоадан кетиши мумкин.

Де Йонг "Барселона"нинг умидларини оқлай олмади. Ва улар вазият ўзгаришига умид қилишади. Кўп нарса мавсумнинг иккинчи ярмига боғлиқ. "Барса" ҳали ҳам молиявий муаммоларга эга ва мавсум давомида Чемпионлар лигасида иштирок этмайди.

Бироқ, янги бош мураббий Хави қўл остида яхшиланиш белгилари бор, у январдаги трансфер ойнасида спорт директори Матеу Алеманидан хоҳлаган ҳужумчиларни сотиб олишга мажбур қилди. Унинг ақлли ҳаридлари клубнинг келажаги учун яхши натижалар беришига умид қилса.

“Клубнинг қарашлари мени баъзан ҳайратда қолдирарди, лекин мен барибир "Барса" ҳақида яхши фикрда қолавераман", деган эди Де Йонг интервюларидан бирида.

Де Йонгнинг 2019 йилда 75 миллион евро эвазига “Аякс”дан “Барселона”га ўтиши ўша пайтда клубнинг умумий тарихи ва футбол фалсафасини ҳисобга олган ҳолда мантиқий эди.

Аввалига "Барса"да Серхио Бускетснинг ўрнига узоқ муддатга ўринбосар сифатида еътироф этилган бўлса, кейинчалик у кўпроқ плеймекерлик вазифасини ола бошлади. Де Йонг Эрнесто Валверде қўл остида "Камп Ноу"да яхши старт олди, бироқ кутилмаганда унинг ўрнини Кике Сетьен эгаллади, унинг тайинланиши ҳалокатли бўлди.

"Барселона" 2019-20 йилги чемпионлик пойгасининг сўнгги босқичида мағлуб бўлиб, чемпионликни "Реал Мадрид"га топширди ва Де Йонг мавсумнинг иккинчи ярмида формаси тушиб кетган кўплаб футболчилардан бири эди.

Бироқ, Роналд Куман 2020 йилнинг ёзида ишга киришди ва ажабланарли жойи йўқ, собиқ устози келиши Де Йонг учун ижобий бўлди, уни ватандоши майдонда қора ишчи ролида синаб кўрди. Аммо "Атлетико Мадрид" чемпионликни қўлга киритди ва ўтган ёзда Лионель Месси кетганидан сўнг, Куман жамоадан кетиши билан Де Йонгнинг ўйини яна пасайиб кетди.

Хави клубдаги умидсизлик ҳиссини йўқотишга ёрдам берган бўлса-да, Де Йонгнинг кўзларида олдинги шижоати кўринмасди. У, албатта, Куманнинг ишдан бўшатилиши тарафдори эмас эди. “Мураббийларни алмаштириш ечим, деб ўйламайман”, деганди футболчи сентябр ойи охирида.

Хави аллақачон Гави, Нико Гонсалес ва Педрининг ажойиб ўйинларини оммага кўрсатиб улгурди, аммо Де Йонг билан богълиқ вазият бироз бошқачароқ бўлди.

Халқаро танаффус унга якшанба куни "Камп Ноу"да "Атлетико Мадрид"га қарши ўйин билан бошланадиган ҳал қилувчи серия олдидан тўлиқ тикланишига имкон берган бўлиши ҳам мумкин.

Ундан кейин “Эспаньол” билан дерби, “Наполи” билан Европа Лигасидаги учрашувлар ва “Валенсия” сафари.

“Мен кўп нарсани яхшилай оламан, лекин менинг формам жуда ёмон ҳам эмас. Бу ўртача кўрсаткич", - деди ярим ҳимоячи 23 январь куни "Алавес"га қарши ўйинда ғалаба голини урганидан кейин.

Де Йонг сўнгги пайтларда маҳаллий нашрларда эълон қилинган танқидлардан норози бўлиб, ўзининг кўнгилсиз ўйинларига қарамай, баъзида алоҳида ажралиб туришини тўғри таъкидлади.
"Барселона" Дортмунднинг "Боруссия" клуби юлдузи Эрлинг Холандни ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо бунинг учун ёзда пул йиғиши керак бўлади.

Де Йонг - Педри, Гави ва Ансу Фати каби таниқли ёшлардан ташқари, катта нархга сотилиши мумкин бўлган кам сонли рўйхатдан ўтган футболчилардан бири. Ёш ярим ҳимоячиларнинг ажойиб ўйинлари, шунингдек, Хавининг собиқ жамоадоши Бускетсга бўлган ишончини ҳисобга олсак, "Барселона" қисқа муддатда зарар кўрмайди.

Де Йонг ёзда ўзини "Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Бавария" каби клублардан бири кўриши ҳам мумкин. Айнан ўша жамоаларда Френки кўпроқ қадрланиши эҳтимолдан тироқ эмас.

Ҳозирда “Барселона” ҳам, Де Йонг ҳам 2019 йилда имзолаган келишувнинг охиригача амал қилади, деб аниқ айта олмайди, шунинг учун агар ишлар шу тарзда давом этса, унинг жамоадан кетиши ҳеч кимни ажаблантирмаслиги керак.

Футболни севинг, "Барселона"ни севинг!

Киритилди: 19:14, 05.02.2022.
Ўқилди: 1894 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.