Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-2 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 0-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Унга «Ҳурмат қилиш асослари» китобини совға қилган бўлардим. Неймарнинг футбол оламидаги душманлари

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар бошқа футболчилар билан тез-тез зиддиятга бориб туради. Футболчи Франция чемпионатида ҳам, Испания чемпионатида ҳам, «Барселона»даги фаолиятидан олдин ҳам ўзига душман орттириб оларди. Қуйида Неймар билан чиқиша олмайдиган футболчилар ҳақида сўз боради.

Альваро Гонсалес

Франция чемпионатининг 2020/21 йилги мавсуми 3-тур доирасида бўлиб ўтган «ПСЖ» ва «Марсель» ўртасидаги ўйин (0:1) жанжал билан якунланди. Гонсалеснинг бошига қўли билан мушт туширган Неймар қизил карточка билан сийланди ва ўйиндан сўнг рақибини ирқчиликда айблади.

Шунингдек, Неймарнинг ўзи ҳам «Марсель»нинг япониялик футболчиси Ҳироки Сакаини «лаънати хитойлик» деб, ирқчилик кайфиятидаги сўзларни ишлатган. «Ота-онам ҳар доим менга ахлатни чиқариб ташлаш кераклигини ўргатган», — дейди Гонсалес Неймар ҳақида.

Нелсон Семеду

Неймар 2017 йил июль ойида «Барселона»даги жамоадоши Семеду билан машғулотлар вақтида жанжаллашиб кетган. Серхио Бускетс уларни ажратган. Ҳодиса оқибатида машғулотлар муддатидан аввал якунланганди.

Август ойида Неймар «ПСЖ» футболчисига айланди. Семедунинг айтишига қараганда бразилиялик футболчининг хатти-ҳаракатлари унга ёқмаган, португалиялик эндигина «Барселона» аъзосига айланган эди.

Антонио Гонсалвеш

«Страсбур» ярим ҳимоячиси Антониу Гонсалвеш Франция Кубогида жароҳат олган Неймарни шикоят қилмасликка чақиради. Кўз ёшларини тия олмаган бразилиялик 62-дақиқада алмаштирилади.

«Неймарнинг услуби шунақа. Агар шунақа ўйнасанг, оёғингга зарба беришларидан шикоят қилма. Майдонда у хурсандчилик қилиши мумкин, лекин ундан сўнг йиғламаса, албатта. Биз унинг ўйинларини ўйнаш ниятимиз йўқ», — деганди Гонсалвеш.

Габи

«Атлетико» футболчиси Габи 2015 йилда «Барселона»га қарши баҳснинг танаффус вақтида трибуна остида Неймарга зарба бергани учун қизил карточка олганди. Ўйиндан сўнг «матрасчилар» сардори бразилиялик футболчини танқид остига олди.

«Неймар турли ҳаракатларни кўрсатади. Айниқса ғалаба қозонаётган вақтда. Агар унинг жамоаси ҳисобда олдинда бўлса, у провокация қилишни бошлайди. Бундай хатти-ҳаракатлар инсонни мувозанатдан чиқариб юборади» — деганди Габи.

Анди Делор

«Монпелье» ҳужумчиси Анди Делор «ПСЖ» футболчиси Неймарга ҳурмат қилиш ҳақида китоб совға қилишга тайёрлигини билдирган. 2019 йил Франция чемпионатининг навбатдаги туридан сўнг трибуна остида футболчилар ўртасида ўзаро жанжал юзага келган.

«Унинг совғага эҳтиёжи йўқ, пули етарли. Майли. Шунчаки ҳазил учун унга ‘Ҳурмат қилиш асослари’ китобини сотиб олиб берган бўлардим», — деганди Делор.

Тиагу Диало

«Лилль» ҳимоячиси Тиагу Диало «ПСЖ»га қарши ўйинда Неймарга қўполлик ишлатади. Бразилияликка бу ҳаракат ёқмайди ва у рақибини туртиб юборади. Иккала футболчи ҳам майдондан четлатилади.

«У қўли билан иягимга зарба берди. Туннелда Неймар менга ёқмайдиган гапларни гапирди, ҳатто лентани улоқтирди. У ҳамкасбларини ҳурмат қилишни ўрганиши лозим», — деганди Диало.

Кани

«Атлетико» ярим ҳимоячиси Кани Испания Кубогида «Барселона»га учралган мағлубиятдан сўнг Неймарни ортиқча гаплар гапирмасликка чақирди. Ўйин охирида икки футболчи ва жамоаларнинг бошқа аъзолари ўртасида жанжал юзага келишига оз қолади.

«Бутун фаолияти давомида унда муаммолар бўлади. Неймарнинг услуби шунақа, доим гапириб туради. Кун келиб у яна бугунгидек ҳолга тушади», — деганди Кани.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:39, 06.02.2022.
Ўқилди: 2452 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2415]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2377]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2097]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1679]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1617]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1567]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1456]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1442]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1381]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1146]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик