Кириш Регистрация

Оливер Шаркич: "Ўзбекистоннинг энг катта клубида ўзимнинг нималарга қодирлигимни кўрсатишни истайман"

Баҳо:
+ | -

Жамоамиз сафига янги келиб қўшилган Оливер Шаркич таклиф, клуб ва шаҳар ҳақида дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Пахтакор"нинг таклифини қандай қабул қилдинг?


- Мураббий Войнески клуб билан шартнома имзолагандан сўнг менга алоқага чиқди ва "Пахтакор"га олиб келмоқчи эканини айтди. Буни муҳокама қилдик ва Ўзбекистоннинг энг катта клубига келишга тайёр эканимни ҳис қилдим.

Қарорга келишда кимлар билан маслаҳатлашдинг?

- Оилам билан муҳокама қилдик. Уларнинг ҳам фикрини олишим керак эди. Кейин биргаликда бу ўзимни Чемпионлар Лигаси ва Суперлигада кўрсатишим учун ажойиб имконият деган қарорга келдик.

"Пахтакор"нинг таклифидан кейин клуб ҳақида нималарни ўргандинг? Англиядан Ўзбекистонга кўчиб ўтишга қарор қилиш қийин бўлмадими?

- Клуб ҳақида кўп бўлмаса ҳам билардим. Таклифдан кейин клуб ҳақида кўп нарсаларни ўргандим ва топ жамоада ўйнаш ажойиб ғоя экани билинди. Мен учун мамлакатларни алмаштириш ҳаяжонли. Англия, Бельгия, Португалия ва Испанияда яшаганман. Энди Ўзбекистондаман. Бу дунёнинг янги қирраларини кашф қилиш ва тил ўрганиш бўйича ҳам ажойиб имконият.

Клуб ва шаҳар ҳақида дастлабки таассуротларинг қандай?

- Илк таассуротлар жуда ижобий ва ёқимли. Клубда ишлар жуда яхши йўлга қўйилган, ходимлар ва футболчилар профессионал. Тошкент Европа шаҳарларидан фарқли. Бу ерда жуда дўстона муносабатни ҳис қиляпман. Шаҳар жуда чиройли. Таомлар мазали эканини билишга улгурдим.

Шахсий ва жамоавий мақсадларинг қандай?

- Шахсий мақсадим ғалаба қозониш, голлар уриш ва яхши ўйин намойиш этган ҳолда Черногория миллий терма жамоасидан таклиф олиш. Ҳозир "Пахтакор"нинг собиқ бош мураббийи Миодраг Радулович Черногория терма жамоасида ишламоқда. Жамоавий мақсад эса биринчи навбатда мавсумга тайёр бўлиш, кейин Суперкубокда зафар қучишни истаймиз. Чемпионатда ғолиб сифатида қолишни хоҳлаймиз ва Чемпионлар Лигасида узоқроқ босқичгача етиб бориш ниятидамиз.

Мухлисларга қандай тилаклар билдирган бўлардинг?

- Бизни қўллаб-қувватлаб туришлари ва жамоа жиддий ҳозирлик кўраётган янги мавсумдан завқ олишларини тилайман. Биз мавсумни муваффақиятли қилишга уринамиз. Улар билан стадионда учрашиш ва ўзимнинг нималарга қодирлигимни кўрсатишни сабрсизлик билан кутмоқдаман. Ўзбекистонда ўзимни кўрсатишга тайёрман.

Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати
Киритилди: 18:41, 06.02.2022.
Ўқилди: 1750 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.