Spotify компанияси «Барселона»нинг янги титул ҳомийсига айланиши мумкин, деб ёзади Sport нашри.
Қайд этилишича, ҳомийлик шартномасига кўра, компания каталонияликларга йилига 60 миллион еврога яқин пул тўлайди. Шартнома узайтириш имконияти билан 4 мавсумга имзоланади.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона»нинг ҳозирги ҳомийси Япониянинг Rakuten ҳисобланади. Клуб ва компания ўртасидаги битим шу мавсум охирида якунига етади.