Италия терма жамоасини 2006 йилги жаҳон чемпионати чемпионлигига олиб келган италиялик мутахассис Хитойнинг "Гуанчжоу" клуби таклифига розилик билдирган. Бу ҳақда Corriere della Sera нашри маълумот берди.
Нашрда ёзилишича, Липпи Хитой клубидан йилига 10 миллион евро маош олиши кўзда тутилган.
Италиялик тажрибали мураббий сўнгги пайтда ишсиз юрган ва бирор бир клубдан жиддий таклиф тушсагина мураббийлик фаолиятини яна давом эттиришини бидирган эди.