Ҳозирда вилоятларимиз бўйлаб давом этаётган, 1 май куни Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафони арафасида, аниқроғи - 23 апрель куни соат 16.00 да “Жар” стадионида эстрада ва кино юлдузлари, “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази термалари футбол бўйича ўзаро ўртоқлик учрашувлари ўтказишади. Бу ҳақда "Фонд Форум" расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, учрашувда актёр ҳамда режиссёр Мурод Ражабов ҳакамлик қилади. Чипталар сотувидан тушган маблағларнинг барчаси кўкрак бези саратони билан хасталанган аёлларни даволаш, хайрия акция ва лойиҳалари ўтказишга сарфланади.
“Ҳаёт учун футбол!” акцияси "Фонд Форум", “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси ҳамда “Келажак овози” ЁТМ ташкиллаштирмоқда.
Учрашувга чипталарни “Жар” стадиони кассаларидан ҳарид қилиш мумкин. Мухлислар хайрия ишига ўз ҳиссасини қўшиш билан бирга машҳур юлдузларимиз ва ўз тенгдошлари иширокидаги ўйиндан баҳра оладилар.
Шу куни актёрлар жамоаси таркибида Жаҳонгир Позилжонов, Адиз Ражабов, Алишер Узоқов, Жавлон Шодмонов, Равшан Хожиев ва бошқалар иштирок этса, мусиқа олами вакиллари сафида “Уммон”, “Саҳро”, “Зарба”, гуруҳлари, Шохруҳхон, Алишер Файз, Улуғбек Раҳматуллаев ва бошқалар тўп суради.
Райҳон, Зиёда, Муниса Ризаева сингари ўзбек эстрадасининг ёрқин вакилалари ўйинни кузатиб, ўз яқинлари жамоаси учун мухлислик қилишади, деб ёзмоқда манба.