Брендан Рожерс «Лестер»нинг «Ноттингем Форест»га 4:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан ҳафсаласи пир бўлди. Чемпионшип клуби «тулкилар»ни Англия кубогидан чиқариб юборди. Рожерс эса жамоа мухлисларидан узр сўради.
“Футболчиларимиз ўзларига кўзгуда қарашлари ва бу жамоада ўйнаш учун етарли эканлигини исботлашлари керак. Кўпчилик ўйинчиларни яхшилаш керак. Бу даҳшатли иштирок бўлди. Мухлислардан узр сўрайман. Бизга жисмоний томондан устунлик керак эди, лекин у бизда етарли эмас эди. Концентрация етишмади. Хато қилганингизда мувозанат бузилади. Бу ерга келганимдан бери биринчи марта «Лестер»нинг ўйинидан жуда хижолат бўлдим. Кўплаб футболчилар борки, улар ҳали ҳам «Лестер»да ўйнашга лойиқ эканликларини мавсум якунига қадар исботлашлари керак, - деди Рожерс.