Кириш Регистрация
10/10 14:10 Австралия 3-1 Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон 0-0 Эрон
10/10 19:00 Иордания 0-2 Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн 2-2 Индонезия
10/10 21:00 Қатар 3-1 Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон 4-0 Кувайт
10/10 21:00 БАА 1-1 КХДР
10/10 23:00 Ироқ 1-0 Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони 0-2 Япония
11/10 01:00 Боливия 1-0 Колумбия
11/10 02:00 Эквадор 0-0 Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла 1-1 Аргентина
11/10 05:00 Чили 1-2 Бразилия
12/10 05:00 Перу - Уругвай

Томаш Ҳубочан: "Келгуси мавсум "Зенит"чемпионлар лигасида ғолиб чиқади, деган умиддаман"

Баҳо:
+ | -

Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоаси ҳимоячиси Томаш Ҳубочан Англия чемпионатида ўйнаш орзуси, питерликлар сафида чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш ва итларни севиши ҳақида гапириб берди.

- Сиз қачонлардир Европанинг кучли чемпионатларининг бирида ўйнашни хоҳлармидингиз?

- Албатта, Европанинг қаеридадир тўп сургим келади, аммо ҳозир бу ҳақида ўйлаганим йўқ. Барча ўй-хаёлларим "Зенит" билан боғлиқ. Европа чемпионатларининг ичида энг севган биринчилигим йўқ, лекин Англия чемпионати - жуда яхши. Балки ўша ерда ўйнашни истарман.

- Сизнинг футболдаги орзуингиз?

- Ҳар бир футболчининг орзуси - Европа ва Жаҳон чемпионатлариа қатнашиш. "Зенит" УЕФА кубогида ғолиб чиққан, аммо у 2008 йилда бўлган эди. Ҳозир мен жамоа билан чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни орзу қиляпман.

- "Зенит" қачон чемпионлар лигасини ютади?

- Қачонлигини билмайман. Лекин мен келгуси мавсумда "Зенит"нинг чемпионлар лигасида ғолиб чиқишини истайман.

- Таниқли рус футбол аналитиги Александр Бубнов "Зенит"нинг ЦСКА устидан ғалаба қозонганидан кейин шундай деган эди: "Губочан - бу исталган ҳужумчини қопадиган футбол ити" ...

- Мен бунга нима ҳам дердим? Ҳа, мен ҳам итларни севаман, - дея Ҳубочаннинг сўзларини келтиради "Р-Спорт".

Бу мавсумда Томаш Ҳубочан Россия чемпионатида 24 ўйин ўтказиб, иккита голли пас узатган.

Манба: sports.ru

Бу ўша, БААда қишки йиғинлар чоғида "Бунёдкор" билан ўйиндан сўнг "Ўзбеклар - жанговор йигитлар экан" дея интервью берган йигит.

Киритилди: 20:49, 05.04.2012.
Ўқилди: 7019 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.