Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Ҳудудларда футболни янада ривожлантириш масаласи юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун ЎФА раҳбарияти ва ҳудудий футбол ассоциациялар иштирокида онлайн видео анжуман бўлиб ўтди. Кун тартибига кўра, дастлаб футболимизга тамал тоши қўйилган сана — ўзбек футболининг 110 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни муносиб нишонлаш борасида фикр алмашилди. Мазкур санага бағишлаб ҳар бир ҳудудда болалар-ўсмирлар, ёшлар ва фахрийлар ўртасида футбол мусобақалари ва тадбирларини ўтказиш, уларни оммавий ахборот воситалари орқали доимий ёритиб бориш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Бундан ташқари, ҳудудларда футбол тарихини ўрганиш, фахрий футболчилар, уларнинг эришган ютуқлари ва натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб, уларни тақдирлаш бўйича таклиф киритиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, футболни оммавийлигини ошириш юзасида ҳудудларда мусобақаларни кўпайтириш, уларнинг савиясини ошириш, айниқса болалар-ўсмирлар мусобақаларини тизимли ташкил қилиш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан масуллар ҳисоботи муҳокама қилинди. Жорий йилдан бошлаб барча ҳудудда “Ҳудудий болалар лигаси” мусобақасини ўтказиш бўйича топшириқ берилди.

Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда “Мактабда футбол” лойиҳасини амалга ошириш ва унинг аниқ режасини тузиш, “синфга синф”, “мактабга мактаб” ўйинларини ташкил этиш, шунингдек, футболга қизиқиши юқори ва лаёқатли жисмоний тарбия ўқитувчиларини мураббийлик таълими бўйича “C” лицензиясига ўқитиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ҳудудларда намунали тарзда фаолият олиб бораётган, академиялар ва вилоят терма жамоаларига футболчи етиштириб бераётган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда аёллар футболи мураббийларга имтиёзли тарзда таълим бериш юзасидан масъулларга топшириқ берилди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 22:43, 07.02.2022.
Ўқилди: 885 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.