Кириш Регистрация

Европа лигасида ҳам барча ярим финалчилар номи аниқ

Баҳо:
+1 | -

Кеча ЕЧЛ чорак финал баҳслари якунига етганидан хабарингиз бор. Бугун Европа лигаси баҳсларида ҳам барча ярим финалчиларнинг номи маълум бўлди.

Айтиш мумкинки, бу мавсумдаги ўйинлар жуда қизиқарли ва шиддатли ўтаётгани билан ажралиб турибди. Айниқса, испан жамоалари кўрсатаётган ўйинлар кўпчилик учун ҳақиқий совға бўлди. Европа лигаси баҳсларини Ла-Лига баҳсларига айланиб кетди, десак ҳам хато бўдмайди. Ярим финалга йўл олган 4 жамоанинг учтаси испан жамоалари эканлиги бу юрт футболининг Европада нақадар салоҳиятга эга эканлигини кўрсатиб турибди.

"Валенсия" ҳамда "Атлетико" жамоалари ўз жуфтликларидаги рақибларига деярли имконият қолдиришмади. "Валенсия" дастлабки ўйиндаги мағлубият учун "Алкмаар"дан ўз майдонидаги учрашувда яхшигина қасос олди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мадридликлар эса "Ҳанновер"ни иккала ўйинда ҳам бир хил ҳисобда мағлубиятга учрата олди. Айнан ушбу икки жамоа ярим финалда ўзаро ҳисоб-китоб қиладиган бўлишди

Яна битта финал йўлланмаси учун эса Лиссабоннинг "Спортинг" клуби "Атлетик" билан куч синашадиган бўлди.

Бутун таркиби бразилиялик ва португалиялик футболчилардан ташкил топган Украинанинг "Металлист"и "Спортинг" довонидан ўта олмади. Мавсум кашфиётларидан бири, Бильбаонинг "Атлетик" жамоаси жуда чиройли тарзда Раул бошчилигидаги "Шальке"га иккала ўйинда ҳам имконият қолдирмади.

Мусобақа финали испанларнинг ўзаро ҳисоб китобига айланиб кетмаслиги учун "Спортинг" бор кучи билан ҳаракат қилишига шубҳа йўқ.

АТЛЕТИК – ШАЛЬКЕ 2:2 (1:1)
Голлар: Ибай Гомес (41), Сусаета (55) — Хунтелаар (29), Рауль (52)
АТЛЕТИК: Ираисос, Ираола, Экиса, Аморебьета, Ауртенече, Хави Мартинес, Андер Эррера (Ибай Гомес, 31, Сан Хосе, 75), де Маркос, Сусаета, Муньяин, Льоренте (Токеро, 59)
ШАЛЬКЕ: Уннершталь, Хоогланд, Пападопулос, Матип, Эскудеро, Холтби (Хегер, 73), Жонс, Обаси (Марика, 62), Хурадо (Фарфан, 60), Рауль, Хунтелаар
Биринчи ўйин — 4:2

МЕТАЛЛИСТ - СПОРТИНГ 1:1  (0:1)
Голлар: Кристальдо (57) – Ван Вольфсвинкель (44)
МЕТАЛЛИСТ: Горяинов, Вильягра, Обрадович, Березовчук, Пшеничных (Бланко, 85), Шавьер, Торрес (Марлос, 72), Соса, Эдмар (Девич, 46), Кристальдо, Тайсон
СПОРТИНГ: Патрисиу, Инсуа, Полга, Шандао, Перейра, Схаарс, Измайлов, Фернандес (Ренато Нето, 60), Капель (Эвальдо, 83), Андре Мартинш (Андре Сантуш, 72), Ван Вольфсвинкель
Амалга оширилмаган пенальти: Шавьер 64-дақиқа (Металлист)
Биринчи ўйин — 1:2

ВАЛЕНСИЯ – АЗ АЛКМААР 4:0 (2:0)
Голлар: Рами (15, 17), Альба (56), П.Эрнандес (80)
ВАЛЕНСИЯ: Диего Алвеш, Рами, Барраган, Альба, Рикарду Кошта, Матье, Топал, Фегули (П.Эрнандес, 76), Коста (Мадуро, 84), Жонас (Парехо, 68), Солдадо
АЗ АЛКМААР: Эстебан, Марселлис, Виргевер, Поульсен, Мойсандер, Махер, Мартенс, Эльм, Холмэн (Гудмундссон, 46), Алтидор (Бенсхоп, 69), Бееренс (Фалкенбург, 79)
Биринчи ўйин — 1:2

ҲАННОВЕР – АТЛЕТИКО 1:2 (0:0)
Голлар: Диуф (81) – Адриан (63), Фалькао (87)
ҲАННОВЕР: Цилер, Погатетц, Эггиманн, Черундоло, Шульц (Шмидебах, 73), Пандер (Собех, 86), Пинту, Рауш (Абделлауэ, 71), Я Конан, Шлаудрафф, Диуф
АТЛЕТИКО: Куртуа, Годин, Луис Фелипе, Переа, Миранда, Марио Суарес, Тьягу, Коке (Сальвио, 65), Адриан, Фалькао, Диего (А.Домингес, 88)
Биринчи ўйин — 1:2

Манба: www.stadion.uz.

Ярим финалнинг дастлабки ўйинлари 19 апрель куни бўлиб ўтади.
Ярим финал жуфтликларини яна бир бор эслатиб ўтамиз:
"АТЛЕТИКО" - "ВАЛЕНСИЯ"
"СПОРТИНГ" - "АТЛЕТИК"

Киритилди: 02:21, 06.04.2012.
Ўқилди: 8730 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3867]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3493]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3450]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3299]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2932]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2126]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2094]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1952]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1941]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1740]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик