Мюнхеннинг “Бавария” клуби яримҳимоячиси Жамол Мусиалада коронавирус аниқланди.
Футболчи тестдан ижобий ўтган ва ҳозир изоляцияда. У ўзини яхши ҳис қилмоқда.
"Бавария"нинг навбатдаги ўйини 12 феврал куни бўлиб ўтади. Мюнхенликлар Бундеслиганинг 22-тури доирасида сафарда «Бохум» билан ўйнайди.
20 ёшли футболчи жорий мавсум Бундеслигада 20 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.