Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили

Баскетболчи бўлишни истаган Модрич

Баҳо:
+ | -

 

“Реал Мадрид” клуби ва Хорватия термаси етакчиси Лука Модрич ўзининг фаолияти, келажакдаги режалари ва хаёти хақида гапириб ўтди. Қуйида сиз айнан унинг фикрларини ўқишингиз мумкин.

 Унинг ҳаёти, агар у футболчи бўлмаганида.

«Агар мен футболчи бўлмаганимда, нима қилишимни билмайман. Мен спортни яхши кўраман. Футболдан ташқари мен баскетбол, теннис ва бошқа кўплаб спорт турларининг мухлисиман. Балки мен бошқа спорт тури билан шуғулланардим, масалан, баскетболчи бўлардим. Мен Хорватияда, баскетбол шаҳри сифатида танилган Задарда туғилганман ва болалигимда баскетбол ўйинларини кўп марта томоша қилганимни эслайман. Мен мактабдан кейин имкон қадар дўстларим билан ўйнардим ва мен баскетболнинг ашаддий ишқибози эдим. Менга бу спорт ёқади, шунинг учун мен баскетболчи бўлардим деб ўйлайман.

Қачонгача футбол ўйнамоқчи.

“Мен неча ёшга қадар ўйнашим мумкинлигини билмайман. 40 йилгача ёки ундан кўп ёки камроқ бўлиши мумкин. Кўрамиз. Менда ҳаммаси яхши. Мен ўзимни жисмонан яхши ҳис қиляпман, бу муҳим. Мен жуда катта клубдаман, шубҳасиз дунёнинг энг яхши клуби ва мен бу даражани узоқ вақт ушлаб туришни истайман. Аммо йиллар ҳақида гапириш жуда қийин. Ҳозир мен деярли 37 ёшдаман ва ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Мен жисмоний ҳолатимни яхши ушлаб туриш учун кўп машқ қиляпман."

"Реал Мадрид"даги энг яхши дақиқалар.

"Реал Мадрид"да мен кўп бахтли лаҳзаларни бошдан кечирдим, лекин, эҳтимол, энг бахтли лаҳза Ла Десима бўлди (Чемпионлар лигасининг 10-кубогини қўлга киритиш). Ўйлайманки, агар мен бирини танлашим керак бўлса, айнан шу кунни танлайман. Клуб бу воқеани 12 йилдан бери кутмоқда эди. "Реал Мадрид"га келганимда ҳамма шунчаки: "ла деcима", "ла деcима" деб айтишди...шунинг учун мен ғалаба қозонишим ва жамоамга ёрдам беришим керак эканлигини билар эдим. Таъсирли нарса бор эди. Бу энг бахтли лаҳза, лекин мен яна кўп бахтли онларга “қироллик клуби”да эришдим.

Ворис танлаш.

“Хорватиядаги менинг ворисим бу Матео Ковачич. Гарчи у унчалик ёш бўлмасада. Ишлар жуда яхши кетяпти, дейлик, у менинг ўринбосарларимдан бири. У навбатдаги Хорватия терма жамоасининг етакчиси бўлиши мумкин”.

Футбол карьерасидан кейинги режалар.

“Футболдан кейинги режа ҳақида ҳали ўйлаб кўрганим йўқ. Мен келажак ҳақида кўп ўйлайдиган одам эмасман. Мен ҳозирда яшашни ва аста-секин боришни, лаҳзадан, нима қилаётганимдан завқланишни яхши кўраман. Келажак нима олиб келишини кўрамиз. Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман, футболдан кўпроқ завқланаман, ҳамма нарсадан завқланаман. Қариганингизда нима қилишни хоҳлаётганингизни олдиндан айтиш қийин”.

 

Ўн йил оқ либосда.

“Мадридда ўтказган вақтим давомида мен кутганимдан ёки хоҳлаганимдан ҳам кўпроқ ютуқларга эришдим. Бу деярли 10 йил ичида мен билан содир бўлган ҳамма нарсани ёзиш сиз учун жуда қийин бўлади. Бундан ташқари, клуб билан алоқам мукаммал. Мухлислар ҳам менга меҳр кўрсатишди ва менга ишонишди, мени қўллаб-қувватлашди”.

 

Модрич қайси футболчининг мухлиси?

“Звонимир Бобан мен учун биринчи рақамли футболчи. 1998 йилда Францияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида жуда муҳим ютуқларга эришган Хорватия терма жамоасини шу авлод туфайли ҳамма тан олди... Биз учун, футболда улғайган барча болалар учун улар бизнинг кумиримиз эди, Бобан эса мен учун энг зўри. У билан кўришиш, суҳбатлашиш жуда ёқимли ва ажойиб тажриба улашади."

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:43, 09.02.2022.
Ўқилди: 1125 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.