«Атлетико»га қарши ўйинда майдондан четлатилган "Барселона" ҳимоячиси Дани Алвес Испания футбол федерацияси томонидан 2та ўйинга четлатилган эди.
Каталонияликлар ушбу қарор юзасида Апелляция қўмитасига шикоят киритишга қарор қилди. "Барса" бразилиялик футболчининг дисквалификацияси битта ўйинга туширилишини истамоқда.