Ярим ҳимоячи Серхи Робертонинг "Барселона"даги келажаги номаълумлигича қолмоқда. Футболчининг шартномаси 6 ойдан кейин тугайди, томонлар ҳамкорликни узайтириш борасида ҳозирча келишмаган.
Маrcа журналистларига маълум бўлишича, футболчи клуб шартларига рози бўлса, "Камп Ноу"да қолиши мумкин. “Кўк-анорранглилар” футболчи маошини 50 фоизга қисқартириш билан янги шартнома имзолашга тайёр.