Кириш Регистрация
10/10 14:10 Австралия 3-1 Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон 0-0 Эрон
10/10 19:00 Иордания 0-2 Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн 2-2 Индонезия
10/10 21:00 Қатар 3-1 Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон 4-0 Кувайт
10/10 21:00 БАА 1-1 КХДР
10/10 23:00 Ироқ 1-0 Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони 0-2 Япония
11/10 01:00 Боливия 1-0 Колумбия
11/10 02:00 Эквадор 0-0 Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла 1-1 Аргентина
11/10 05:00 Чили 1-2 Бразилия
12/10 05:00 Перу - Уругвай

Жон Терри: "Фарзандларим Мессининг ишқибози"

Баҳо:
+ | -

"Челси" клуби сардори Жон Терри аргентиналик юлдузнинг иқтидорига тан бершини ва ҳаттоки фарзандлари ҳам Мессининг ишқибози эканлигини айтиб ўтди. Чемпионлар лигаси финали арафасида 6 ёшга тўладиган эгизаклар Жоржи Жон ва Саммер Роза футболкасининг орқасида Месси деб ёзилган "Барселона" формасини кийиб юришади.

"Месси иштирокидаги ўйинларни болаларим билан томоша қилаётганимизда унга қарши ўйнаганимни айтаман. Болаларимда Мессининг исми ёзилган футболка бор, мен у футболкани Мессига қарши ўйнаган ўйинимизда олганман ва болаларим ўша футболкани ёқтиришади".

"Мен учун жаҳоннинг энг яхши ўйинчисига қарши ўйнаш ёқимли. Агар унга қарши яхши ўйин кўрсата олсам, куни келиб фаолиятимни якунлаганимда ва Месси кучга тўлиб ўйнаб юрганида, "мен унга қарши ўйнаганман", деб бемалол айта оламан. Мен учун Месси дунёнинг энг яхши футболчиси, у юксак индивидуал маҳорат эгаси ва яхши инсон ҳам. Шунингдек, у спортнинг ифтихори. Унинг жозибали ўйинлар кўрсатади. Мессини тўхтатиб бўлмайди, демоқчи эмасман, уни фақат жамоавий ўйнаб тўхтатиш мумкин".

2009 йилги ярим финал ҳақида гапираркан Терри шундай деди: "У воқеа бўлиб ўтди ва мен учун ҳаммаси ортда қолган".

"Барселона" билан кечадиган навбатдаги баҳслар оғир кечишини таъкидлаб, 31 ёшли ҳимоячи ҳаммаси ўз қўлларида эканлигини қўшимча қилди: "Барселона"га қарши ўйнаш ёрқин хотираларни ёдга солади. Улар бизнинг майдонга келишганида, биз ҳам ажойиб футбол намойиш этишимизни уларга кўрсатган эдик. Баъзи жамоалар уларга қарши ҳеч нарса қила олишмайди. Менимча, ҳаммаси бизга ва мураббийга боғлиқ. Барчаси 5 ёки 10 дақиқа ичида ҳал бўлиши мумкин. Биз уларга қарши охирги бешта ўйинда мағлуб бўлмаганмиз ва яна иккита ўйиндан кейин ҳам ушбу анъана сақланиб қолишини хоҳлардим".

Манба: dailystar.co.uk
Киритилди: 23:55, 06.04.2012.
Ўқилди: 8149 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.