Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Олий лига, 3 - тур. Бугун учта ўйин бўлиб ўтади

Баҳо:
+ | -

Бугун 7 апрель, шанба, дам олиш куни. Чемпионатимизнинг 3 - турига ҳам старт берилади. Бугун футбол мухлислари мамлакатимизнинг уч шаҳри - Наманган, Бекобод ва Бухорода қизиқарли баҳсларнинг гувоҳи бўладилар.

Сўнги кунларда бош мураббий муаммоси ва турли миш-мишлар билан кўпчиликнинг диққат марказида бўлган Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ўз майдонида Олий лигага катта мақсадлар билан қайтган Тошкентнинг "Локомотив" жамоасини қабул қилади. Намаганликлар бош мураббийсиз қандай ҳаракат қилишади ёки катта мақсадлар учун катта пулларни аямаётган ва дастлабки икки турда очкосиз қолган пойтахтликлар бу сафар қандай натижа кўрсатадилар? Бу саволларга бугуннинг ўзида жавоб оламиз.

Яна бир қизиқарли учрашув Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида бўлиб ўтади. Дастлабки икки турда бир очко жамғарган "Металлург" жамоаси чемпионатни икки дуранг билан бошлаган Навоийнинг "Қизилқум"ини меҳмон қиладилар. Ушбу ўйинни сайтимиз орқали онлайн-трансляция қилишни мўлжаллаганмиз. Соат 16:30дан бошлаб ушбу ўйин тафсилотларини кузатиб бориш имкониятига эга бўласиз.

Яна бир ўйин Бухорода бўлиб ўтади. "Бухоро" жамоаси ўз майдонида Муборакнинг "Машъал" жамоасини қабул қилади. Қизиғи, ушбу жамоалар мусобақа жадвалида бир хил очкога эга бўлиш билан бирга тўплар нисбати бўйича ҳам бир хил натижага эгалар.

Ушбу жамоаларнинг жадвалдаги ўрни ва умуман Олий лигамиз жадвалига бир кўз югуртириб олмоқчи бўлсангиз мана бу ерга босинг. Ўтган турлардаги натижаларни яна бир эслаб олмоқчи бўлсангиз мана бу ерга босинг.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:46, 07.04.2012.
Ўқилди: 8171 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.