Германиянинг Adidas компанияси Дортмунднинг "Боруссия" ҳужумчиси Эрлинг Холанд шартнома имзоламоқчи.
Ўтган ҳафтада компания вакиллари норвегиялик футболчи билан пинxона учрашишган. Компания мутасаддилари Холандни "Adidas"нинг юзи бўлишига кўндиришга ҳаракат қилишган.
Шунингдек, футболчининг қарорига таъсир ўтказиш учун "Реал"нинг собиқ устози Зинедин Зидан ҳам музокараларга жалб қилинган. Маълумки, Зидан анча йиллардан бери компания вакили саналади.
Қолаверса, ушбу музокарага испаниялик ҳужумчи Мичу ҳам ташриф буюрган. Овьеду Мичу Холанднинг ёшлигидаги кумири саналади. Булардан ташқари, ушбу музокараларга футболчининг отаси Альф-Инге ва юристи Рафаэл Пимьенталар ҳам ташриф буюришган.