Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Назорат учрашуви: "Навбаҳор" “Қайрат”ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Янги мавсум тайёргарлигини Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини орқали давом эттираётган “Навбаҳор” бугун Қозоғистоннинг Алмати шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи “Қайрат” жамоасига қарши назорат-синов ўйини ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол 78-дақиқада ҳужумчимиз Зоран Марушич ҳисобига ёзилди. “Қайрат” жарима майдончаси ичида рақиб ҳимоячиларидан чаққонроқ ҳаракат қилган футболчи бош билан дарвозани ишғол қилди.

Назорат ўйини
“Навбаҳор” (Наманган) – “Қайрат” (Алмати) – 1:0 (0:0)
Гол: Зоран Марушич (78).
“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Боян Цигер, Игорь Голбан, Давронбек Ҳошимов, Станислав Андреев, Йован Жокич, Азимжон Аҳмедов, Нурилло Тўхтасинов, Элгужа Григалашвили, Жамшид Искандеров, Зоран Марушич.

Захирадан майдонга тушганлар: Асад Собиржонов, Ислом Кенжабоев, Жамшид Болтабоев.

Шу тариқа “Навбаҳор” Туркиядаги йиғин давомида Қозоғистоннинг яна бир жамоаси устидан зафар қучди. Эслатиб ўтамиз, 8 февраль кунги баҳсда Уральскнинг “Акжайик” жамоаси Азимжон Аҳмедовнинг голи эвазига таслим этилганди.
Режага кўра, “лочинлар” навбатдаги ўртоқлик ўйинини 16 февраль куни Россиянинг “Химки” клубига қарши ўтказишади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 20:55, 12.02.2022.
Ўқилди: 1316 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.