Франциялик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Тома Лемар "Атлетико" клубидаги фаолиятини давом эттиради.
Маълумотларга кўра, томонлар 2023 йилгача тузилган шартномани 2025 йилгача узайтиришга рози бўлган. Яқин орада бу ҳақида расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Жорий мавсум 26 ёшли Лемар Ла Лиганинг 16 ўйинида ўз ҳисобига 3 гол ва 4 голли узатмани амалга оширди.