"Манчестер Юнайтед" очко йўқотишда давом этмоқда, лекин бундан ҳам ёмони, "қизил иблислар" ўта ишонарсиз ўйин кўрсатишмоқда ва кучли тўртликдан чиқиб кетиш хавфи остида турибди. Балки “МЮ” Ральф Рангникни бекорга бош мураббий этиб тайинлаганди? Шу сабаб, немис мутахассисининг келажаги ҳақида бироз фикр юритишга қарор қилдик.
Ральф Рангник “Манчестер Юнайтед”ни икки ойдан сал кўпроқ вақт давомида бошқарди, аммо ҳозирча жамоа ўйинида ҳеч қандай яхшиланиш кузатилмади. “Қизил иблислар” немис мураббийи бошчилигида 13 та учрашув ўтказиб, барча ўйинларда икки марта мағлубиятга учраган бўлса-да, улар ушбу ўйинларнинг фақат олти мартасида ғалаба қозонган. Агар сиз Премьер-лига турнир жадвалига қарасангиз, “Манчестер Юнайтед”да жиддий муаммолар борлигини кўрасиз. “Қизил иблислар” ҳозирда 24 та ўйиндан сўнг 40 очко тўплашди. Бу “Вест Хэм” билан бир хил кўрсаткич, аммо лондонликлар тўплар нисбати эвазига яхшироқ натижа кўрсатиб, уларни тўртинчи ўринда бир поғона пасттга тушириб юборишди. "Манчестер Юнайтед" заҳирада иккита ўйини бўлган "Арсенал"дан атиги бир очко, захирада яна учта учрашуви бор "Тоттенхэм"дан 4 очко ва "Вулвервэмптон"дан 6 очко олдинда. Умуман олганда, "Манчестер Юнайтед" ўзини кучли 6 таликдан ташқаридамиз дея бемалол ҳис қилса бўлади!
"Манчестер Юнайтед" учун энг ёмони ҳозирги ҳолати бўйича ҳам, йўқотилган очколар бўйича ҳам эмас, балки муаммо шундаки, жамоа ўйинида на тактик схема, на аниқ кўзланган режа бор. Жамоада ҳозир ҳам характер кўрсата олмаяпти. Улар сўнгги 3 учрашувда унчалик кучли бўлмаган рақиблар - "Мидлсбро", "Бёрнли" ва "Саутгемптон"га қарши кечган ўйинларда ўз очко улашди. "Мидлсбро"га қарши кубок ўйинида манкунианликлар пенальтилар сериясида мағлуб бўлишди ва кубокни эрта тарк этишди.
Рангник "Манчестер Юнайтед" устози лавозимига тайинланганида, бу қарор ўшанда ҳам жуда ғалати кўринганди. Немис мураббийи узоқ вақтдан бери спорт директори лавозимида ишлаб келган. Бундан ташқари, Рангник замонавий немис мураббийлик мактабининг яратувчиси ҳисобланса-да, шахсий ютуқлари билан мақтана олмайди.
Рангник “Манчестер Юнайтед” бош мураббийлик ролига мутлақо тўғри келмайди. Ўйлаб кўринг, “қизил иблислар” унинг қўл остидаги сўнгги 3 та ўйинда бор-йўғи 3 та гол уришди! Бужамоа ҳужум чизиғида Криштиану Роналду, Эдинсон Кавани, Бруно Фернандеш, Жейдон Санчо, Маркус Рэшфорд ва яқин вақтгача Мейсон Гринвуд бор эди!
Немис ўйинчиларга ўз ғояларини сингдира олмаяпти (агар ғоя бўлса), гўё футболчилар уни айтганини қилмаётгандек, Ральфни жамоадан кеткизишга уриниш бўлгандек тасаввур уйғотади. Инглиз ОАВларининг ёзишича, футболчилар Рангникнинг талабларидан мамнун эмас.
Қайсидир ОАВда Рангник келаси мавсумда ҳам бош мураббий сифатида “Манчестер Юнайтед”да қолиши мумкинлиги ҳақида ёзишди. “Қизил иблислар”нинг ҳозирги раҳбарияти ҳамма нарсага қодирдек кўринса-да, бундан яхшироқ ечим топа олишмаяпти. Шу билан бирга, Рангник ҳар қандай ҳолатда ҳам клубда ёрдамчи мураббий, ёки шунга ўхшаш лавозимда қолиши ҳақиқат!
Рангник “Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийини танлашда иштирок этиши айтилган. Матбуотда манкунианликларни Луис Энрике, Эрик тен Хаг ёки Маурисио Почеттино бошқариши мумкинлиги ҳақида айтилмоқда. Ҳатто битта рўйхатда бир-биридан катта фарқ қиладиган мураббийларни кўриш жуда ҳайратланарли. Бироқ, юқорида номи келтирилган мутахассислар Рангникдан яхшироқ натижа кўрсатиши аниқ.
Ҳа, “Манчестер Юнайтед”да жиддий ислоҳ қилиш пайти келди. Якуний қарор эса албатта клуб раҳбарияти томонидан қабул қилинади.