"Барселона" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Каванини ўз сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар беради Fichajes нашри.
35 ёшли уругвайлик футболчи шу ёзда “Юнайтед” билан шартномаси тугагач, эркин агентга айланади.
Манбага кўра, Каталония клуби қишда "Арсенал"дан Пьер-Эмерик Обамеянгни сотиб олганига қарамай, Кавани билан ҳам шартнома тузиш имкониятини кўриб чиқмоқчи.