Кириш Регистрация
21/06 00:00 Испания 1-0 Италия
21/06 05:00 Аргентина 2-0 Канада
21/06 18:00 Словакия 1-2 Украина
21/06 20:00 ОКМК 4-2 Пахтакор
21/06 20:00 Бунёдкор 1-1 Олимпик
21/06 21:00 Польша 1-3 Австрия
22/06 00:00 Нидерландия 0-0 Франция
22/06 05:00 Перу 0-0 Чили
22/06 18:00 Грузия - Чехия
22/06 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
22/06 20:00 Динамо - Андижон
22/06 21:00 Туркия - Португалия
23/06 00:00 Бельгия - Руминия
23/06 03:00 Эквадор - Венесуэла
23/06 06:00 Мексика - Ямайка
24/06 00:00 Шотландия - Венгрия
24/06 00:00 Швейцария - Германия

Саидафзалхон Аҳроров: «Терма жамоа йиғини кўтаринки кайфиятда ўтди»

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, "Турон" клубининг ёш иқтидорли ҳимоячиси Саидафзалхон Аҳроров Ўзбекистон (U-21) терма жамоасининг Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкил этилган ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этиб қайтди. Биз 12-февраль санасидан асосий таркиб жамоамиз машғулотларига қўшилган ёш футболчининг фикрлари билан қизиқдик.

— Саидафзалхон, мана яқинда Ўзбекистон (U-21) терма жамоаси йиғинида иштирок этиб қайтдингиз. Таассуротлар билан ўртоқлашсангиз…
— Терма жамоа йиғини кўтаринки руҳда ўтди. Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган йиғинда биз тажриба тўпладик, турли хориж жамоалари билан назорат учрашувларида майдонга тушдик. Назорат учрашувларида қайд этган натижаларим ёмон бўлмади деб ўйлайман.

Йиғин давомида терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе томонидан олиб борилган машғулотлар жуда ҳам қизиқарли руҳда ўтди. Олдимизга қўйилган мақсад ва вазифаларни бор маҳоратимизни ишга солган холда бажаришга ҳаракат қилдик. Терма жамоанинг шу каби йиғинлари давомида биз ёш футболчилар ҳар томонлама ўсишга эришмоқдамиз. Албатта Ўзбекистон (U-21) терма жамоаси йиғинига жалб этилаётганимдан жудаям хурсандман, келгусида Ватанимиз байроғини янада юксакларга кўтарилишига ўз ҳиссамни қўшиш учун бор куч-ғайратим билан ҳаракат қиламан.

— Сиз «Турон» ёшлар жамоасидан асосий таркиб жамоасига жалб этилдингиз. Айтингчи, асосий таркиб жамоасига мослашиш жараёни қандай кечмоқда?
— Аввало, менга ишонч билдирганликлари учун жамоамиз мураббийлар штабига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Асосий таркиб жамоамизда ҳам дўстона муҳит шаклланган, аҳил жамоа шаклланган деб айта оламан. Тажрибали футболчилардан ўрганмоқдамиз, тажриба тўплаяпмиз. Жамоамиз олдига янги мавсум якунида Суперлига йўлланмаси мақсад қилиб қўйилган. Насиб бўлса зиммамиздаги вазифани тўлақонли бажарамиз, бу йўлда барча футболчилар астойдил меҳнат қилишда давом этамиз. Анвар Бердиев бошчилигидаги мураббийлар штаби айни дамда ташкил этилаётган йиғинга келиб қўшилишим билан менга алоҳида кўрсатмалар беришди. Жамоамизга янги келиб қўшилган футболчилар билан тезда киришиб кетдик. Олдимизда мавсум бошлангунига қадар бмр нечта назорат учрашувлари бор, мазкур ўйинларда ғалабага эришиб мавсумга кўтаринки кайфиятда тайёргарлик жараёнини давом эттиришни мақсад қилганмиз.

Бекзод Толибов суҳбатлашди.

Манба: fcturon.uz
Киритилди: 10:42, 15.02.2022.
Ўқилди: 1598 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.