Самарқанддаги "Динамо" стадионида "Динамо" амалдаги бронза медал соҳиби "Пахтакор"ни қабул қилиб кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.
Учрашувда киритилган ягона голга Темурхўжа Абдуҳолиқов муаллифлик қилди. Унга бу вазиятда тўпни иккинчи бўлимда майдонга чиқарилган Аббосбек Махсталиев етказиб берганди. Чап қанотдан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчиси ҳаволатиб тўпни жарима майдончасига етказиб берди ва бу вазиятда Абдуҳолиқов боши билан самарқандликлар дарвозасини аниқ нишонга олди.
Учрашувдаги бошқа вазиятларни ҚУЙИДАГИ ҲАВОЛА орқали ўқиб билиб олишингиз мумкин.
ДИНАМО – ПАХТАКОР 0:1 (0:0)
Гол: Темурхўжа Абдуҳолиқов (58).
ДИНАМО: 77. Андрей Мельничук, 2. Андрей Ерохин, 5. Аҳрол Рисқуллаев, 6. Леонид Кошелев, 9. Иван Нагаев, 11. Дилявер Абибуллаев (4. Жамол Отақулов, 58), 12. Суннатилла Мамадалиев (10. Зафар Полвонов, 60), 13. Александр Хвостунов, 15. Дилшод Жўраев (19. Эдигус Маюс, 90), 17. Салим Мустафоев, 18. Сирож Сайфиев.
ПАХТАКОР: 12. Александр Лобанов, 2. Егор Кримец, 7. Кахи Махарадзе, 9. Темурхўжа Абдухолиқов (10. Фарҳод Тожиев, 73), 11. Иракли Климиашвили, 14. Шерзодбек Каримов (29. Владимир Козак, 83), 24. Даврон Ҳошимов, 26. Дилшод Шарофетдинов, 28. Станислав Андреев, 32. Алексей Николаев, 34. Ойбек Қиличев (38. Аббосбек Махсталиев, 46).
Амалга оширилмаган пенальти: Дилшод Шарофетдингов (69, Пахтакор)